Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Килиан Мбаппе кутилмаганда АПЛга йўл олиши мумкин

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жамоадаги келажаги борасида кутилмаган хабарлар тарқалди. Football Insider нашрининг маълумотларига кўра, Англиянинг «Ливерпуль» клуби франциялик юлдузни ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Мерсисайдликлар агар «Реал» футболчини сотишга рози бўлса, шу ёздаёқ трансферни амалга оширишга ҳаракат қилиб кўришади. Ҳозирча Мадрид клубининг ўз етакчисини қўйиб юбориш-юбормаслиги номаълум бўлиб қолмоқда.

Маълумот учун, Килиан Мбаппе 2024 йилда «ПСЖ»дан «Реал»га эркин агент сифатида ўтган эди. Унинг «қироллик клуби» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда француз футболчиси «қаймоқранглилар» сафида барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 41 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Transfermarkt портали 27 ёшли ҳужумчининг бозор қийматини айни дамда 200 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 08:32, 10.05.2026.
Ўқилди: 29742 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик