Кириш Регистрация

«Реал»да «тозалаш» ишлари: Фақат 5 футболчи «даҳлсиз»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти кетма-кет муваффақиятсизликлар ва кийиниш хонасидаги доимий жанжаллар фонида таркибни жиддий тарзда қайта кўриб чиқишга қарор қилди.

Transfer News Live нашрининг Defensacentral манбасига таяниб хабар беришича, клуб фақат беш нафар футболчини «даҳлсиз» деб ҳисоблайди ва улар яқин келажакда жамоани тарк этмайди. Ушбу рўйхатдан Тибо Куртуа, Трент Александер-Арнольд, Жуд Беллингем, Арда Гюлер ва Килиан Мбаппе ўрин олган. Қолган барча ўйинчилар, жумладан жамоа юлдузи Винисиус Жуниор ҳам мос таклиф тушса, сотиб юборилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 10 май куни Ла Лиганинг 35-тури доирасида «қироллик клуби» «Барселона»га қарши майдонга тушади. Мадридликлар ушбу «Эл-Класико»да ғалаба қозонишлари шарт, акс ҳолда каталонияликлар муддатидан олдин чемпионликни айнан шу ўйинда нишонлашлари мумкин.

Киритилди: 05:54, 10.05.2026.
Ўқилди: 13638 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик