Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Бу ҳафта порлаган 3 та ёш футболчи

Баҳо:
+ | -
Бу ҳафта футбол учрашувларига бой бўлди. Унда клубларимиз ОЧЛда ўз иштирокларини бошлашган бўлса, ЕЧЛ ва ЕЛда ҳам беллашувлар давом эттирилди. Қизиқ томони бизнинг жамоаларимиз биринчи турда Саудия Арабистони клубларига қарши баҳсларда майдонга тушишди. “Локомотив” ва “Пахтакор” ўз уйида чемпионатни бошлади. “Бунёдкор”, “Насаф” эса сафарда дастлабки ўйинларини ўтказишди. Мазкур қарама-қаршиликларда биз жами 3 очко ишлаб олдик холос. Ютса бўладиган беллашувларда вакилларимиз очколарни бой беришгани дилни бироз хира қилди. Лекин бизда ҳали мавсум бошланмагани учун бу натижаларни пашшадан фил ясашга шошилмаганимиз яхши. Яъни, клубларимизнинг биринчи ўйинларини ўртача баҳоласак бўлади.   b89353e214f6b07e2521ffd4b1cf11a3.jpg   Энг қизиғи “Насаф” таркибида Бобур Абдуҳолиқов ОЧЛ ўзининг дебют ўйинини ўтказиб гол уришга ҳам эришди. Бу ҳужумчи яқинда 19 ёшга тўлади. Рўзиқул Бердиев бу ёш футболчини қўрқмасдан ўйинларда асосий таркибга киритмоқда. У Ўзбекистон супер кубоги ва ОЧЛ учрашувларида майдонга бошланғич таркибда тушди. Суперкубок беллашувида Бобур Абдуҳолиқов гол урмаган бўлсада, ОЧЛда ўзининг дастлабки ўйинидаёқ муваффақият қозонди. Шу куни ҳужумчи яна гол урса бўладиган вазиятлардан фойдалана олмади. Акс ҳолда “Насаф” сафардан камида дуранг билан қайтиши мумкин эди. Лекин асосийси Бобир Абдуҳолиқов ўзини йўқотиб қўймади. Унинг голи ҳозирча қандайдир аҳамият касб этмагандир. Бироқ охирги турда ўзаро ўйиндаги киритилган голлар сарҳисобида ас қотиб қолиши мумкин.    proj-160-2110016138-A41V9656.jpg
Достонбек Ҳамдамов ОЧЛ энг яхши ўйинини ўтказди десак, адашмаган бўламиз. “Бунёдкор” футболчиси “Ал Наср”га қарши учрашувда 2 голга муаллифлик қилди. У ажойиб ўйини билан рақибга ҳақиқий бош оғриғи бўлди. Жумладан тезкор киритилган гол мезбонларни анча ҳавотирга солиб қўйди. Лекин унинг голлари якунда ғалабага етарли бўлмади. Бироқ Достонбек Ҳамдамов ОЧЛда ўзининг дастлабки дублини нишонлади ва ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлди.    451d7da5b14c48866704e7c397785d80.jpg   Ишлари юришмаётган “Манчестер Юнайтед” кечаги ўйини орқали мухлисларига бироз бзлсада тасалли бергандек бўлди. Манкунианликлар Европа Лигасидан ўрин олган “Мидтюлланн”га қарши биринчи беллашувдан сўнг ҳамма уларни бу мусобақадан “бадарға” қилганди. Лекин Англиядаги жавоб баҳсида “қизил иблислар” ажойиб ўйин намойиш этиш билан бирга мухлисларни бироз хушнуд этишди. Луи ван Гал учрашувдан олдин жароҳат орттириб олган Марсиал ўрнига ёш Маркус Рэшфордни асосий таркибда майдонга туширди. Ўз навбатида 18 ёшли ҳужумчи дублга эришди ва мураббий ишончини оқлади. Қолаверса, унинг ҳаракатлари ҳам ишқибозлар учун янгилик бўлди.  

E6F47F935A814233AD4447B51B62A7BA.jpg

    Шунингдек ҳужумчи “қизил иблислар”да биргина ўйини орқали рекорд ўрнатишга ҳам эришди. У “МЮ” таркибида Еврокубокларда гол киритган энг ёш футболчи бўлди. Маркус Рэшфорд 18 ёш-у 117 кунлигида гол урган бўлса, Жоржа Беста 1964 йили 18 ёш-у 158 кунлигида муваффақиятга эришган.     Бекзод ИСАЕВ
Манба: sports.uz
Киритилди: 10:45, 27.02.2016.
Ўқилди: 5886 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7941]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [3190]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [2698]

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум [2153]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1892]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1857]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1684]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1605]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1603]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1561]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик