“Лестер” жамоаси бош мураббийи Клаудио Раньери клуб ҳужумчиси Рияд Маҳрез бошқа клубга ўтиш ҳақида ўйласа, уни захира ўриндиғига олишини айтиб ўтди.
- Маҳрез яхши ўйнаса, асосий таркибда майдонга тушади. Агар у бошқа клубга ўтиш ҳақида ўйласа, Маҳрез захирадан жой олади. Агар футболчи олдимга келиб, бошқа клубга ўтиш истагини айтса, менинг жавобим: “Кетавер, оқ йўл сенга”, - бўлади, - дейди италиялик мураббий.