Кириш Регистрация
27/09 00:00 Сельта 0-1 Атлетико
27/09 17:00 Қизилқум 1-0 Металлург
27/09 17:30 Таиланд 2-5 Франция
27/09 19:15 ОКМК 1-0 Локомотив
27/09 20:00 Аргентина 2-0 Хорватия
27/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл - Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе - Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор - Насаф
28/09 18:00 Удинезе - Интер
28/09 19:00 Арсенал - Лестер
28/09 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон - Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
28/09 19:00 Челси - Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано - Леганес
28/09 21:00 Женоа - Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад - Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон - Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид

Айтор Каранка:«Мусо АПЛ учун яралган»

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг Марбелья шаҳрида Россиянинг кўплаб клублари давралар оралиғидаги йиғинларини ўтказишади. ЦСКА ва «Анжи» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтган стадионда Англиянинг «Мидлсбро» клуби ҳам машғулот ўтказди. Айни пайт­да бу жамоа йўқотилган очколар бўйича чемпионшипда пеш­қадамлик қилмоқда. АПЛга қайтиш имконияти бўлган жамоага Айтор Каранка мураббийлик қилмоқда. «Реал»нинг собиқ футболчиси, Чемпионлар Лигасининг уч карра соҳиби фаолиятини якунлаганидан сўнг «Қироллик клуби»да Жозе Моуриньога ёрдам берганди.

Испаниялик мутахассис британияликларни ўз юртига биринчи бор олиб келмаяпти. «Мидлсбро» Андалусияга тўртинчи бор ташриф буюрди. Айни пайт Англия чемпионшипида мавсум қизғин паллага кирган. «Боро»да ўйинлар орасида бир ҳафталик танаффус юзага келди. Бироқ Каранка муҳитни тўрт кун ичида ўзгартиришга қарор қилди. Айт­ганча, у жамоани олдин ҳам мавсумнинг қизғин палласида Марбельяга олиб борганди. Бу эса ўз самарасини берган. Қуёшли об-ҳаво ва ажойиб майдонларда машғулот ўтказган «Мидлсбро» «Брентфорд» билан бўлган ҳал қилувчи учрашувда ғалаба қозонганди.

Chаmpionat.com сайти мухбири Каранканинг Испанияга ташрифидан унумли фойдаланиб қисқа суҳбат уюштирди.

— Айтор, сиз Денис Черишевнинг имкониятларини яхши биласиз. Зидан уни «Валенсия»га ижарага бериб тўғри иш қилдими?

— Албатта! Лекин бу Дениснинг ёмон ўйинчи эканлиги учун эмас. Аксинча, Черишев ажойиб иқтидор эгаси. Фақат муаммо шундаки, «Реал»да бундай «ажойиб»лар кўпчиликни ташкил қилади. Роналду, Бэйл, Хесе, Хамес, Исколар билан рақобатлашишнинг ўзи бўлмайди. Бу нафақат Денис, балки бошқа футболчиларга ҳам тегишли. Ўз вақтида Черишев билан кўп гаплашганман. Унинг асосий мақсади футбол ўйнаш. Шунингдек, Денис айримларга ўхшаб «Мен Криштиану билан бирга машғулот ўтказяпман» қабилидаги гапларни айтишни ёқтирмайди. Айни пайтда унинг «Валенсия»далиги барча учун яхши.

— Зидан «Реал» билан муваффақият қозонадими? Ҳар ҳолда, буюк футболчи бўлиш мураббийлик курсисидаги муваффақият дегани эмас...

— Тўғри. Лекин Зизу билан кўп йиллик дўстлигимиздан келиб чиқиб айтишим мумкин: Зайниддин шунчаки курашни бой бермайди. У ҳақиқий жангчи. «Реал»ни бошқаришни истадими, демак мураббийлик имкониятларини яхши билади. Қолаверса, Зиданнинг даҳолигини унутманг (кулади). «Реал»дагиларнинг айтишларича, Зайниддин жамоадаги муҳитни бирданига ўзгартириб юборган. Энди мадридликлар шунчаки ўйнашмаяпти, балки ўйиндан баҳра олмоқдалар. Ишончим комил, «Реал» шу ҳолатини мавсум охирига қадар сақлаб қолади.

— Ҳозир Марбельяда ЦСКА ўз ўйи­нини бошлайди. Жамоа устози Леонид Слуцкий билан танишмисиз?

— Афсуски, шахсан таниш эмасман. Лекин унинг қанчалик иқтидорли мураббий эканлигини биламан. Бир пайт­нинг ўзида Россиянинг кучли клуби ва мамлакат терма жамоасини бошқариш - бу ажойиб. Слуцкий нафақат Россия, балки Европада ҳам яхши таниш. Шундай экан, ЦСКА ва Россия терма жамоасининг тақдиридан хавотирга тушмасангиз ҳам бўлаверади.

— Шунга қарамай, москваликлар етакчи ҳужумчилари Аҳмад Мусони зўрға ушлаб қолишди. Уни «Лестер» сотиб олишни жуда истаганди...

— Мусо шунчаки, АПЛ учун яратилган! Албатта, Англия чемпионатига мослашиб олиш ҳар доим ҳам осон кечмайди. Лекин кучли футболчилар кучли чемпионатларда ўйнашлари керак.

— Мусога «Мидлсбро» қизиқиш билдирмаганми?

— Бу ерда битта муаммо бор - Мусо учун пулимиз етмайди (кулади). «Мидлсбро»нинг асосий мақсади - АПЛга чиқиш. Шундан кейингина жиддий трансферлар ҳақида гапирсак бўлади.

— Демак, сизнингча, Мусо ЦСКАни тарк этиши керакми?

— Ҳа. шубҳасиз, ЦСКА яхши клуб, Чемпионлар Лигасида ўйнайди. Лекин Аҳмад учун топ чемпионатда ўйнаш вақти келди. «Лестер» энг яхши вариант.

Ж.бобохонов тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:15, 28.02.2016.
Ўқилди: 2399 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.