Италиянинг «Ювентус» клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия А сериясининг 27-туридан ўрин олган «Интер»га қарши учрашувдан (2:0) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Интер» – жуда жиддий рақиб ва улар учинчи ўрин учун курашни давом эттиришмоқда. Биз уларда юқоридамиз, бироқ кубокнинг ярим финал жавоб ўйини ҳақида ҳам унутмаслик лозим эди. «Интер»га қарши биринчи учрашувда тушунгандимки, биз учун мавсум ўзгармоқда.
Бугун йигитлар жуда яхши ҳаракат қилишди. Бу сешанба кунги «Бавария»га қарши оғир кечган учрашувдан кейинги ажойиб ўйин бўлди.
«Интер» бизга кўп бўш ўринлар қолдирди. Биз эса бу вазиятда тўп эгалик қилиш жойини тез-тез ўзгартириб туришимизга тўғри келди. Баъзида бу ўхшади, баъзида эса йўқ.
Моратанинг голи? Захирада ўтирган ҳар бир футболчи жамоа учун ёрдам бера олади. Мавсум якунида ҳар қандай унсурнинг ҳам қадри ўта юқори бўлади.
Энди скудетто йўлидаги тўсиғимиз яна биттага камайди. Улар яна 11та қолди. Қанча кўп ғалаба қозонсак, ўзимизга шунча кам иш қолдирамиз», – дея гапириб ўтди Аллегри.