Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Жанни Инфантино: ФИФАга футболни қайтармоқчиман!»

Баҳо:
+ | -

Ниҳоят, Халқаро футбол ташкилоти — ФИФАга янги президент сайланди ва бу билан навбатдаги миш-мишлардан бири барҳам топди. Якунда Жанни Инфантино ФИФА президенти лавозимини эгаллади.

«БУ РОССИЯ ФУТБОЛИГА ЗАРАР КЕЛТИРМАЙДИ»
Сайловларнинг биринчи босқичида ҳеч бир номзод етарлича овоз тўплай олмади. Аммо иккинчи босқич барча масалага узил-кесил нуқта қўйди — жами 115 та овоз тўплаган ФИФА бош котиби Инфантино ғалаба қозонди. Унинг таъқибчиларидан бири шайх Салмон бин Иброҳим эса 88 та овоз тўплай олган, холос.

Инфантино президентлик курсисини эгаллагач, кўпчилик энди Россия жаҳон чемпионатидан маҳрум бўлади, чунки Инфантинони Американинг ўзи қўллаб-қувватлаган, деган фикрлар пайдо бўлди. Аммо аксарият мутахассислар бунинг тескарисини таъкидлашяпти. Яъни Жанни келажакда ФИФА ва Россия футбол иттифоқи ўртасидаги муносабатларни анчагина яхшилашни ният қилган.

«Инфантинонинг президент бўлиши кутилганди. У бугунги кун футболи учун энг қулай вариант. Бу ҳақда Россиядаги футбол мутахассислари ҳам ижобий фикр билдиришган. Умуман олганда, европалик номзоднинг ФИФА президентлигига сайланиши биз учун ҳар томонлама қулай», — бу россиялик экспертларнинг фикри.

МАЪЛУМОТ УЧУН!
Жанни Инфантино 2000 йилнинг августида УЕФАда иш бошлаган. 2009 йилнинг 1 октябрида эса мазкур ташкилотнинг бош котиби лавозимини эгаллаган. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида бир қанча лавозимларда ишлаган.

«ТАШКИЛОТ КАСОДГА УЧРАМАЙДИ»

Янги лавозимга тайинланган заҳоти Инфантино ўз режаларини эълон қилди. У, биринчи навбатда, ФИФАнинг молиявий инқирозга учрашига йўл қўймаслигини таъкидлади.

ФИФА бош котиби вазифасини бажарувчи Маркус Каттнернинг маълум қилишича, ташкилот ҳисобида 2015-2018 йил оралиғидаги турли ҳолатлар, жараёнлар учун 550 миллион доллар мавжуд. Инфантино эса ташкилотни ўзи бошқарар экан, молиявий аҳвол барқарор бўлишини айтди. Шунингдек, у: «ФИФА бундан буён сиёсат билан шуғулланмайди», дея фикр билдирди.

«Менда тажриба, зарур вазиятда керакли қарор чиқариш қобилияти ва узоқ келажакни кўзлаган йўл бор. Биз харажатларни қисқартиришимиз мумкин, бу муаммо эмас. Ґомийлар ФИФАга ишониши керак, чунки мен аниқ биламан, биз жуда кўп фойда кўрамиз ва ўз-ўзидан ФИФА молиявий инқироз домига тушиб қолмайди».

«БИЗ СИЁСАТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНМАЙМИЗ!»
«Мен дунё футболининг ҳозирги ҳолатидан рози эмасман, ахир футбол бу танлов, уруш эмас. Футболда гоҳ ютасан, гоҳ ютқазасан, лекин ҳаёт давом этаверади. Африкада дўстларим кўп, шунингдек, кўплаб мамлакатларга борганман, демак, кўплаб одамлар билан муносабатларим аъло даражада. Умид қиламанки, Осиё, Океания, Америка ва Европа мени қўллаб-қувватлайди. Биз бирга ишласак, мен футболга боримни бағишлайман. Яна бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман, мен Европанинг номзоди эмасман. Мен футболнинг номзодиман, мен футболникиман. Мен шу ерда эканман, футболда фаровонлик ҳукм суради, менга ишонаверинг», деди Инфантино матбуот анжуманида.

Энди футбол жамоатчилигининг эътибори Инфантинога қаратилади. Кўрамиз, Инфантино ФИФАни ўзи хоҳлагандек ривожлантира олармикин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:04, 01.03.2016.
Ўқилди: 3740 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.