Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан «Леванте»га қарши Испания чемпионати 27-тури олдидан клубдаги вазият ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
«‘Реал’ бош мураббийи этиб тайинланганимда ҳаммаси яхши эди. Биз мағлубиятга учрадик ва энди қора кунлар бошланди. Ҳозир фақат жамоа билан ишлаш ҳақида ўйлаяпман. Кўп нарсаларни яхши томонга ўзгартира олишимизга ишонаман. Уч ойдан сўнг нима бўлишини билмайман. Олдимизда турган ўйинларга эътибор қаратамиз. Ҳозирги кунда энг асосий вазифа бирдамликни сақлаб, ‘Леванте’га қарши ўйинга тайёргарлик кўриш», — дейди франциялик мутахассис.
«Футболчилардан 100 фоиз кучини бериб ҳаракат қилишини талаб қиламан. Жамоада ҳамма энг яхши ўйинини кўрсатиши керак. Фақатгина танқидга учраётган Хамес ва Искодан буни талаб қилиш нотўғри», — деб қўшимча қилди Зинедин Зидан.
Маълумот ўрнида, «Реал» айни дамда 54 очко билан Испания чемпионатининг турнир жадвалида 3-ўринни банд қилиб турибди.