Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

ОЧЛ. «Пахтакор» Саудияда йирик ҳисобда ютқазди

Баҳо:
+ | -

Ҳозирги "Пахтакор" Саудия Арабистонининг гранд жамоасига қарши сафар ўйинида бехато ўйин эвазига ижобий натижага умид қилиши мумкин эди. Биринчи бўлимда жамоамиз "Ал-Ҳилол"га қарши жуда яхши ўйин намойиш қилди, аммо иккинчи бўлим...

"Пахтакор" ўйин бошидан тўпни назорат қила бошлади. Кўр-кўрона ҳужумга ўтмади, рақибни тўпсиз ўйнашга мажбур қилди. Бунда Жамшид Искандаров муҳим ролни ўйнади. Натижада "Ҳилол" ўз уйидаги ўйнаётганига қарамай, ўзи истаган ўйинни намойиш қила олмади.

Нўъмон Ҳасанов танлаган тактика учрашувнинг 31-дақиқасига келиб ўз самарасини берди. Вакилларимиз майдон марказида тўпни олиб қўйиб, ўнг қанотдаги Каримовга беришди. Жарима майдончасига кираётиб Сергеевнинг тўп сўраётганини кўрган Шерзод, дарҳол керакли йўналишда узатма берди. Игорь эса бош билан дарвозани ишғол қилди. Ўзбекистон чемпиони ушбу ҳисобн танаффусга қадар ушлаб қола олди.

Танаффусдан кейин эса "Ал-Ҳилол" ўз ўйинини кучайтирган бўлса, меҳмонларнинг ҳаракатларида хатолар кўпайиб кетди. Бу эса ўз самарасини бермай қолмади. Иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасида мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Ораховац тўпни қайтариб, хавфни бартараф этгандек кўриинганди, бироқ такрорий узатма пайтида Квак Тэ Хви бош билан Зорийга узатма берди. Абдулла яқин масофадан Рибкин дарвозасига аниқ зарба бера олмади. Аммо орадан 2 дақиқа ўтиб Зорийнинг ўзи дарвозани ишғол қилди. Қанотдан етказилган тўпга чиқишда Рибкин хатога йўл қўйди ва тўп Ораховацнинг бошидан Абдуллага борди. Аз-Зорий бўш қолган дарвозани ишғол қилди. Ушбу хато "Пахтакор"нинг меҳнатларини пучга чиқариб қўйди.  

"Пахтакор" ҳали ўзига келиб улгурмасидан яна ўша Зорийнинг саъй-ҳаракатлари билан тўп жамоамиз дарвозасидан ўрин олди. Ярим ҳимоячининг чап қанотдан етказган узатмасини Ораховац бош билан дарвозага буриб юборди. 61-дақиқада Ал-Каъбий яккама-якка вазиятга чиқарилди ва Холид имкониятни қўлдан чиқармади — 3:1. Тан олиш керак, ҳали Олий лигада етарли тажрибага эга бўлмаган Никита Рибкин ОЧЛда ўйнашга ҳали тайёр эмаслиги аввалги ўйинда ҳам, бугун ҳам кўриниб қолди.

Олти дақиқа ичида "Ал-Ҳилол" томонидан урилган 3та гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйди. "Шерлар", табиийки, олдинга интилишди ва ўз дарвозаларидан тўртинчи голни ўтказиб юборишди. Чиройли комбинация натижасида Каъбий ўз ҳисобига иккинчи голни ёзиб қўйди.

"Пахтакор" иккинчи голга жуда яқин келди. Машарипов дарвозабон бирга бир вазиятга чиқди. Посбон қайтарган тўп ҳимоячига тегиб Жалолиддинга келди. Ярим ҳимоячимиз ётган ҳолатда бўш дарвозага зарба берди. Тўп тўсинга тегиб, майдонни тарк этди.

Ўйиннинг энг сўнгги сонияларида Шамроний "Пахтакор" посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва зарба йўллади. Тўп Рибкиннинг қўлидан майдонни тарк этди.

Ушбу ғалабадан кейин "Ал-Ҳилол" ўз очколарини 4тага етказиб олди. 1 очко билан 3-ўринни эгаллаб турган "Пахтакор" кейинги 2та ўйинни гуруҳ пешқадами — Эроннинг "Тракторсозий" клубига қарши ўтказади.

ОЧЛ, "С" ГУРУҲИ,2-ТУР
"АЛ-ҲИЛОЛ" - "ПАХТАКОР" - 4:1
Голлар: Абдулла аз-Зорий (55), Аднан Ораховац (57), Холид ал-Каъбий (61, 80) —  Игорь Сергеев (31)
Огоҳлантиришлар: Камолиддин Тожиев (28), Даврон Ҳошимов (69), Жамшид Искандаров (86)
"Ал Ҳилол": 1.Холид Шараҳилий, 2.Муҳаммад ал-Бурайк, 3.Карлос Эдуардо (Муҳаммад ал-Қарний 74), 4.Абдулла аз-Зорий, 5.Аҳмад Шараҳилий, 9.Аилтон, 10.Муҳаммад аш-Шлҳуб, 11.Абдулазиз ад-Давсарий (Носир аш-Шамроний 59), 14.Сауд Каририй, 23.Квак Тэ Хви, 25.Файсал Дарвиш (Холид ал-Каъбий 46)
“Пахтакор”: 1.Никита Рибкин, 4.Аднан Ораховац, 7.Азимжон Аҳмедов (Акбар Исматуллаев 59), 8.Шерзодбек Каримов, 10.Жамшид Искандеров, 11.Игорь Сергеев, 15.Жавоҳир Соҳибов, 19.Суҳроб Бердиев (Жалолиддин Машарипов 63), 21.Камолиддин Тожиев, 24.Даврон Ҳошимов, 28.Станислав Андреев (Владимир Козак 70)
Ҳакамлар: Навоф Шукруллоҳ, Ёсир Тулефат, Муҳаммад Салмон, Аммар Маҳфуз (барчаси Баҳрайн).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:27, 03.03.2016.
Ўқилди: 5140 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3789]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2899]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2009]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1884]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1868]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1620]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1571]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1514]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1506]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1350]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.