Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионати доирасидаги «Леванте»га қарши учрашувдан (3:1) кейин учрашувда майдонга чиқа олмаган жамоанинг асосий футболчилари Гарет Бэйл, Карим Бензема, Марсело, Серхио Рамос ва Лука Модрич борасида фикрларини билдириб ўтди.
«Таркибда кўплаб ўзгаришлар бўлса, ҳар доим қандайдир муаммолар бўлишини кутасан, аммо бугун биз яхши футбол намойиш этдик. Дастлабки дақиқалар осон кечгани йўқ, шунга қарамасдан ўз ўйинимизни топиб олишга ҳаракат қилдик ва уч очко эгасига айландик. Футболчи майдонга тушмаса, ёки кам ўйин ўтказган бўлса, унга қийин бўлади, бироқ бугун бу ҳолат сезилмади.
Лукас бугун ҳимояда кўп меҳнат қилди ва шунга яраша натижа олди. Мана шу биз ҳар доим қилишимиз керак бўлган иш – югуриш ва майдонга жон куйдириш. Нафақат ёш футболчилар балки ҳамма бор кучини бериб ҳаракат қилиши лозим», – дея таъкидлади Зидан.