Лондоннинг "Челси" жамоаси хўжайини, россиялик миллиардер Роман Абрамович жамоа футболчилари машғулот ўтказаётган ҳудудга келган ва футболчиларга ёзда италиялик мутахассис Антонио Конте янги бош мураббий сифатида иш бошлаши ҳақида маълум қилган. Бу ҳақда итальянларнинг Corriere dello Sport нашри хабар тарқатган.
"Мураббий Гуус Хиддинк ёзда жамоани тарк этади. У жуда яхши натижалар қайд этаётган бўлсада,(Хиддинк жамоага келганидан буён АПЛда мағлубият қайд этмади) у билан ҳамкорлигимиз мавсум охиригача тузилган. Мен Конте билан битим имзолаб бўлганман", деган Абрамович.
Бундан олдинроқ, айни вақтда Италия терма жамоасини бошқариб турган Контенинг "Челси"га ўтиши ҳақида хабарлар берилганди. Контенинг терма жамоа билан шартномаси 2016 йилнинг ёзида бўлиб ўтадиган Европа чемпионати охиригача тузилган.
Конте терма жамоа бошига келишдан олдин "Ювентус" терма жамоасини бошқарган. У туринликлар билан 3 марта Италия чемпионлигига эришган ва 2 марта мамлакат Суперкубогида зафар қучган. 2015 йилнинг декабрь ойида қониқарсиз натижалар туфайли (17 турдан кейин 17 ўрин) Жозе Моуриньо "Челси" бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганди.
Айни вақтда "Челси" 28 турдан кейин 39 очко тўплаган ҳолда 10-ўринда турибди.