Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лев Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Майнц"дан учраган 1:2 ҳисобидаги мағлубиятига ўз муносабатини билдириб ўтди.
"Барча буюк жамоалар бундай босқичдан ўтганлар. Агар шанба куни Дортмунднинг "Боруссия"си ҳам "Бавария"ни мағлуб этса, орадаги фарқ икки очкога қисқаради. Ўшанда чемпионатда яна интрига пайдо бўлади", — деди мураббий.