Италиянинг «Ювентус» клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри жамоа ҳужумчиси Пауло Дибала ҳақида билдириб ўтди.
«Дибаланинг бу даражада тез ўсишини кутгандим. Бунинг учун унинг кўзларига қарашнинг ўзи кифоя: ёш йигитнинг ёзида нигоҳи ўлжасига ташланаётган йиртқичга ўхшайди. Икки йил ичида у топ-даражага чиқиб, Месси ва Роналдунинг ўрнини эгаллаши мумкин. Унинг «Бавария»га гол урганидан хурсандман. Чунки ким билади дейсиз, қанча одам уни еврокубоклар даражасига жавоб бермайди деб ҳисоблашарди?»
Шунингдек, Аллегри «Ювентус»дан кетиб, чет элда ишлаши борасидаги саволга ҳам жавоб берди.
«Вақти келиб худди Анчелотти каби турли юртлардаги футбол маданияти билан танишишни режалаштирганман. Фаолиятим охирларига бориб эса бирор терма жамоани бошқаришим мумкин. Аммо мен ҳали жуда ёшман ва ҳозирча «Ювентус»да мени ҳамма нарса қониқтирмоқда.
Конте? Ишончим комилки, агар у «Челси»га ўтса, бу яхши ўзгариш бўлади», дея Аллегрининг сўзларидан иқтибос келтиради Corriere dello Sport.