Испаниянинг «Райо Вальекано» футбол клуби бош мураббийи Пако Хемес мамлакат чемпионатининг 27-туридан ўрин олган «Барселона»га қарши учрашувдан (1:5) кейин фикр билдира туриб, ҳакамликдан норози бўлганини таъкидлади.
«Биз 35 учрашувдан бери мағлубият нималигини билмай келаётган жамоага қарши ўйнадик. Бизда яхши имкониятлар бўлди, бироқ ҳали бу борада кўп ишлашимиз керак.
Мен бугун майдонда ҳеч қандай ҳакамни кўрганим йўқ. «Барселона»дек жамоага қарши тўққиз киши бўлиб ҳаракат қилиш натижага таъсир ўтказади. Бундай вазиятда ўйнаш жуда қийин. Ўйлашимча, тўлиқ таркиб билан ўйнаганимизда ҳисоб бу даражада кўриниш олмасди», дея Хемесдан иқтибос келтиради AS.