Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Чой Хюн Йеон: “Навбаҳор”га келиб адашмабман”

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор”га янги мавсум арафасида жанубий кореялик футболчи Чой Хюн Йеон қўшилди. Унинг келиши олдиндан кутилаётганди.

Чунки бу ҳақида бош мураббий Рашид Ғофуров айтиб ўтганди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи саналган ушбу ўйинчини мухлислар жуда илиқ кутиб олишди. Айтиш керакки, Чой Хюн Йеон олий лигамиздаги биринчи жанубий кореялик футболчига айланди. Наманганда бўлиб ўтган байрам тадбири арафасида ундан дастлабки интервьюни олдик. 

- Чой, юртимизга хуш келибсиз? 
- Раҳмат. Авваламбор бу жамоага келганимдан жуда хурсандман. Клубнинг ўз танлаган йўли ва мақсади бор. Шахсан менинг ҳам олдимга қўйган вазифам бор. Жамоамиз билан тўртта ўринни эгаллаб келаси йили Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этишини истаймиз. 

- Клубга келишингиз биланоқ байрам тадбирида иштирок этиш имкониятига эга бўлдингиз. Сизга ёқдими?
- Албатта ёқди. Мени ҳайрон қолдирган нарса шу бўлдики, фахрий футболчилар олдингидек, шижоат билан дриблинг кўрсатишган ҳолда ўйнашди. Қизиқ, орадан 20 йил ўтгандан кейин мен ҳам улар каби ўйнай олармикинман деб ўйланиб қолдим (кулади).

- “Навбаҳор” клубидан таклиф тушганида уни қандай қабул қилдингиз? 
- Бу жамоадан таклиф бўлганида бошида ўйланганман. Чунки Наманган шаҳри ва “Навбаҳор”ни яхши билмасдим. Лекин Ўзбекистоннинг футболи тараққий топаётганидан хабардор эдим. “Навбаҳор”нинг ўзига хос тарихи борлигини ҳам билардим-у, бироқ бугунги ҳолати хусусида ҳеч нима билмасдим. Шундай бўлса-да, бу ерга келишга қарор қилдим. Бу ерда ҳамма нарса менга ёқяпти. 

- “Навбаҳор”дан таклиф тушган пайтда интернет орқали Ўзбекистон ва клуб тўғрисида маълумотлар тўпладингизми?
- Менинг рафиқам интернетни жуда яхши тушунади. Шунинг учун маълумотлар тўплашда у менга катта ёрдам кўрсатди. Аммо у қадар кўп маълумотлар тўплангани йўқ. Шу боис интернет орқали олган маълумотларимиз унчалик юқори бўлмади. Шунга қарамасдан, таваккал қилиб бу ерга келишга қарор қилдим. Энди кўриб турибманки, танлаган қароримдан адашмабман. 

- Чемпионатимиз учун янги футболчи бўлганингиз сабабли мухлисларга ўзингиз ҳақингизда маълумот берсангиз?
- 2006 йили профессионал фаолиятимни бошлаганман. Ўша йили “Жежу Юнайтед” жамоасида тўп сурганман. У ерда 2009 йилгача бўлдим. 2010 ва 2012 йиллар оралиғида эса “Поханг Стилерс” клуби учун ўйнадим. Кейин 2014 йилгача “Сеонгнам” жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилганман. Сўнг бир йил Хитойнинг “Ятай” клубида тўп сурганман. Ўтган йили Малайзияда Куала-Лумпур жамоасида ҳам ҳаракат қилганман. Энди эса кўриб турганингиздек, “Навбаҳор”даман. 

- Фаолиятингиз давомида қайси таниқли ўйинчилар билан бирга тўп сургансиз?
- Ку Жа Чол билан бирга тўп сурганман. Умуман айтганда, Жанубий Корея терма жамоасидаги кўплаб ўйинчилар жамоадошим бўлишган. Рақиб сафида бир қанча яхши савиядаги легионерларга қарши тўп сурганман. Лекин уларнинг машҳурлигига унчалик эътибор қаратмаганман. 

- Бу сиз учун янги клуб, янги мамлакат ҳисобланади. Бу ерга мослашишингиз қийин бўлмаяптими? Ким ёрдам беряпти?
- Ҳар доим яхши жамоаларда ўйнаш менинг орзуим бўлган. Қачондир хориждаги ана шундай клубларда тўп суриш менинг мақсадларимдан бири бўлган. Ҳозир эса мен бахтлиман. “Навбаҳор” фаолиятимда янги босқич ва янги тажриба бўлади деб ишонаман. Ўзимдаги ҳиссиётларни шунчаки таърифлаб бера олмасам керак.

ФИРДАВСХОН суҳбатлашди. 
"Футбол Экспресс" газетаси

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 18:01, 04.03.2016.
Ўқилди: 5368 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.