Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Ўзбекистон ХХV миллий чемпионати, 1-тур превьюси

Баҳо:
+ | -

Бугун, 5 март куни Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг 2016 йилги мавсуми старт олади.

Ушбу мавсумнинг дастлабки тур ўйинлари 5, 6 ҳамда 7 март кунлари давомида бўлиб ўтади.

Қуйида 1-тур ўйинлари тақвимини келтириб ўтамиз:

5 март, шанба.

16:00 “Қўқон-1912” – “Обод”

16:00 “Металлург” – “Сўғдиёна”

16:45 “Бухоро” – “Олмалиқ”

17:00 “Қизилқум” – “Машъал”

18:00 “Бунёдкор” – “Нефтчи”

6 март, якшанба.

16:00 “Навбаҳор” – “Локомотив”

17:00 “Насаф” – “Шўртан”

7 март, душанба.

17:30 “Пахтакор” – “Андижон”

Чемпионат дебютанти — Тошкентнинг “Обод” клуби мавсумни Қўқонга сафар қилиш билан бошлайди. Ушбу жамоалар Олий лига доирасида ҳали ўзаро тўқнаш келмаган. Обод икки мавсум аввал иккинчи лигадан биринчи лигага йўл олиб, Ўзбекистон биричнилигининг ўтган йилги якунларига кўра Олий лигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга кириди. “Қўқон-1912” эса Ўтган мавсумда Олий лига дебютанти сифатида иштирок этиб, якунда уни 12-ўрин билан нихоясига етказганди.

Бекобод шаҳрида ўзаро тўқнаш келадиган “Металлург” ва “Суғдиёна” шу вақтга қадар Олий лига доирасида 28 бора тўқнаш келган. Бу ўйинларда 12 бора “Сўғдиёна”, 10 марта “Металлург” ғалаба қозонган ва 6 ўйин дуранг натижа қайд этилган. Бекободда ўтказилган сўнгги 4 учрашувнинг барчасида Рустам Мирсодиқов шогирдлари ғалаба қозониб келмоқда.

Ўз майдонида “Олималиқ”ни қабул қиладиган “Бухоро” учун Шквирин жамоаси жуда ноқулай рақиблардан бири ҳисобланади. Шу вақтга қадар жамоалар Олий лига доирасида, Бухорода 7та ўйинда майдона тушган бўлса, уларнинг тўрттасида айнан сафарда ўйнаган “Олмалиқ” ғалаба қозонган. Фақатгина учтасида бухороликлар зафар қучган. Жамоаларнинг Бухорода ўтказилган ўзаро ўйинларида шу вақтга қадар дуранг натижа қайд этилмаган. Аввалги мавсум доирасида Бухорода бўлиб ўтган учрашувда “Олмалиқ” йирик — 4:0 ҳисобида ғалаба қилган.

Навоийда “Қизилқум” Муборакнинг “Машъал” клубини қабул қилади. Зарафшонликлар Муборак жамоасини ўз майдонида тўққиз мавсумдан буён мағлуб эта олаётгани йўқ. Янги мавсумнинг дастлабки учрашувида “Машъал” ушбу анъанани сақлаб қолишга ҳаракат қилса, “Қизилқум” эса нихоят ўзи учун нохуш серияга бархам беришга ҳаракат қилади.

Мавсумни Осиё чемпионлар лигаси ўйинлари орқали барчадан аввал бошлаб улгурган “Бунёдкор” Олий лига доирасидаги илк ўйинида “Нефтчи”ни қабул қилади. Аввалги мавсумда “Нефтчи” ўз тарихида биринчи марта сафарда “Бунёдкор”ни мағлуб эта олди. Унга қадар икки ўйинда дуранг ўйнаб, қолган 6 ўйинда мағлуб бўлган.

Аввалги мавсумнинг сўнгги турида “Навбахор” майдонига сафар қилиб, драматик ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган “Локомотив” янги масумни ҳам Наманганга сафар билан бошлайди. Мавсумлар оралиғида таркибга кўпгина янги футболчиларни жалб қилган ҳар икки жамоа ҳам якшанба куни чемпионатни муваффақиятли бошлаб олишга интилади. Таъкидлаш керакки, “Локомотив” учун 2016 йилги мавсум аллақачон бошланиб улгурган ва “темирйўлчилар” Осиё чемпионлар лигаси доирасида икки ўйин ўтказиб, ҳар иккисида биттадан очко олиб улгурди. “Навбахор” эса янги мавсумдаги илк очколарни айнан Тошкент жамоасига қарши ўйинда қўлга киритишга уринади.

Иккинчи март куни Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” клубини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган қаршиликлар энди, 6 март, якшанба куни Қаршидаги “Марказий” ўйингоҳда Қашқадарёнинг бошқа бир клуби — “Шўртан”ни қабул қилади.

Турни эса Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Пахтакор” ҳамда Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Андижон” жамоалари ўртасида Тошкентда бўлиб ўтадиган ўйин якунлаб беради. Ушбу ўйин душанба, 7 март кунига белгиланган.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 13:12, 05.03.2016.
Ўқилди: 4375 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.