Кириш Регистрация

«Атлетико» «Барселона» ҳужумчисига бўлган қизиқишини сақлаб қолмоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес мадриднинг «Атлетико» клуби эътиборида. 26 ёшли футболчининг «матрасчилар» сафига ўтиши мумкинлиги ҳақида баҳор давомида бир неча бор хабар берилган эди. Журналист Жерард Ромеронинг янгиланган маълумотларига кўра, «Атлетико» ҳали ҳам ушбу вариантни кўриб чиқмоқда, бироқ асосий муаммо футболчининг истаги билан боғлиқ – у жамоани тарк этишга шошилмаяпти.

Испаниялик футболчининг шартномаси бир йилдан сўнг якунига етади, шу сабабли, агар ёзда муносиб таклиф тушса, «кўк-анорранглилар» уни кетишга кўндиришга мажбур бўлишлари мумкин. Шунингдек, Ферран Торрес Хулиан Альваресни «Атлетико»дан «Барселона»га ўтказиш бўйича келишувда муҳим роль ўйнаши мумкинлиги қайд этилган.

Transfermarkt портали каталонияликлар ҳужумчисининг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 13:21, 03.06.2026.
Ўқилди: 930 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик