«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике жамоа ҳужумчиси Лионель Мессининг фаолияти борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Мен — мураббийман. Ўйлайманки, яхши мураббийман, аммо сеҳргар эмасман. Лионель Месси ўзи истаганча буюк футболчи бўлиши мумкин, аммо эртами-кечми ёш ўз таъсирини кўрсата бошлайди.
Бу ҳолат унга 40 ёшгача таъсир қилмаслигини истардим, аммо бундай нарсалар ҳақида гапириш учун менда илмий асос йўқ», – дейди Энрике.