Кириш Регистрация

Шавкат Саидов: "Максимум вазифа кучли олтиталикка кириш, минимум натижа ўнталикдан тушиб кетмаслик"

Баҳо:
+ | -

“Металлург” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейин биз ҳар иккала жамоаларнинг мураббийларини матбуот анжуманига таклиф этдик.

Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи:“Чемпионатнинг биринчи тури ҳамиша қийин кечади. Айниқса талабчан мухлислар қаршисида ўйнаш оғир. Биз бу ўйинга жиддий ҳозирлик кўргандик. Ўзларингиз шоҳиди бўлдингиз, бутун ўйин давомида “Металлург” катта устунликка эга бўлди. Барча вазиятлардан фойдаланганимизда йирик ҳисобда зафар қучардик. Аммо ёшларимиздаги тажрибасизлик, биринчи ўйиндаги ҳаяжон вазиятлардан фойдаланишда ўйинчиларимизга халақит берди.   Мавсумга тайёргарлик жараёнида жамоамизда катта ўзгаришлар бўлди. клубни тарк этганлар ўрни ёш, иқтидорли ўйинчилар билан тўлдирилди. Улар келгуси ўйинларда албатта ўзларини кўрсатишларига ишонаман. Бунинг учун бироз вақт керак.   Бугунги ўйинда барча йигитларимиздаги ғалабага бўлган иштиёқини алоҳида эътироф этган бўлардим. Клуб мутассаддилари томонидан жамоага барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Ўтган йилги ҳисоб-китоб ишлари ўз вақтида бажарилди. Янги мавсум арафасида ҳам қарздорлик йўқ. Шундай экан, муассисларимиз, мухлисларимиз ишончини оқлаш учун фақатгина ўйнашимиз, керакли натижаларни кўрсатишимиз лозим.   Янги мавсумдаги вазифа? Биринчи навбатда ўз уйимиздаги барча ўйинларда чиройли, ҳужумкор ўйинларимиз билан мухлисларимизни хурсанд этиш, ғалаба қозонишдир. Сафар ўйинларида ҳам имкон даражасида очко жамғаришга ҳаракат қиламиз. Максимум вазифа кучли олтиталикка кириш, минимум натижа ўнталикдан тушиб кетмаслик.”
Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 10:44, 06.03.2016.
Ўқилди: 2896 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5122]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4797]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4261]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4073]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [3862]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3301]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3146]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2863]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2539]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2325]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик