Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

Олий лига. «Пахтакор» мавсумни ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 1-тури доирасида сўнгги учрашув бўлиб ўтди. Амалдаги чемпион "Пахтакор" ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилди.

Ўйиннинг 9-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очишди. Ўтган мавсумда Олий лига тўпурари Игорь Сергеев "Пахтакор"нинг янги мавсумдаги илк голига муаллифлик қилди.

Танаффусга қадар андижонликларда дарвозани ишғол қилиш учун иккита яхши имконият бўлди. "Шерлар" посбони Никита Рибкин тўпнинг дарвозага киришига йўл қўймади.

Иккинчи бўлим бошида "Пахтакор" ҳисобдаги фарқни иккитага оширди. Искандеров оширган тўпни қабул қилган Машарипов ҳимоячини алдаб ўтди ва тўпни дарвозага йўллади.

Учрашувнинг 68-дақиқасида меҳмонлар битта гол уришга муваффақ бўлишди. Олис масофадан етказилган узатмани қабул қилган Неманья Йованович Азим Аҳмедовни алдаб жарима майдончасига кирди ва олис бурчакни ишғол қилди.

Ушбу гол ўйинга интригани қайтарди ва учрашувни жонлантирди. Бироқ жамоалар бошқа гол ура олишмади.

Шу тариқа, "Пахтакор" мавсумни ғалаба билан бошлашга муваффақ бўлди.

Олий лига, 1-тур
"ПАХТАКОР" - "АНДИЖОН" - 2:1 (1:0)
Голлар: Игорь Сергеев (9), Жалолиддин Машарипов (53) — Неманья Йованович (68)
Огоҳлантиришлар: Игорь Сергеев (39) — Жавлон Гусейнов (28), Бобохонов (82), Неманья Йованович (90)
"Пахтакор": Рибкин, Козак, Аҳмедов, Тожиев (с), Ҳошимов, Исматуллаев, Соҳибов, Каримов, Машарипов (Қиличев 81), Искандеров (Ораховац 86), Сергеев (Бердиев 90+2)
"Андижон": Хўжаев, Турсунов, Исроилов, Бобохонов, Отахонов (Йованович 49), Шоғуломов, Валижонов, Бекмуродов (Ўрунов 54), Гусейнов, Раҳимов (Исоқжонов 64), Ҳасанов
Ҳакамлар: Мурод Муҳаммедов (Тошкент), Дониёр Сайлавов (Тошкент), Александр Сидоров (Тошкент), Равшан Копадзе (Фарғона).
Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:15, 07.03.2016.
Ўқилди: 3663 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.