«Челси» собиқ шифокори Ева Карнейро жамоанинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо ошкора равишда ундан узр сўрашига эришмоқчи. Бу ҳақда адвокат Карнейро Мэри О`Рурк хабар тарқатди. Аввалроқ томонлар суд жараёнида тинчлик битимига келишига олишмаганди, дея хабар тарқатди The Telegraph.
Португалиялик мутахассис "Суонси"га қарши ўйиндан кейин Ева Карнейрони танқид қилгани учун у «Челси»ни тарк этганди.
«Биз бугун муаммога ечим кутмаяпмиз. Томонлар молиявий масалада бир тўхтамга келишдан узоқлар. Шунинг учун Моуриньо ошкора узр сўрашини истаймиз», — дейди адвокат О`Рурк.













