Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Спаллетти: «0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин хурсанд бўла олсак, бу «Рома»нинг қай даражада қадрсизланганини билдиради»

Баҳо:
+ | -

«Рома» жамоаси бош мураббийи Лучано Спаллетти ЕЧЛнинг нимчорак финалида «Реал»га қарши кечган учрашувдан (0:2) кейин журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

«Ҳақиқат шундаки, биз биринчи учрашувда ҳам, иккинчисида ҳам рақибга 0:2 ҳисобларида мағлуб бўлдик. Мадридликлар ҳақли равишда кейинги босқичга чиқишди.

Вазиятни ўзгартиришнинг йўлини топа олмадим. Биринчи ўйинда мағлуб бўлганимиздан кейин жавоб ўйинида муносиб қаршилик кўрсатишимизга ишонч билдира олардим холос.

Ҳа, биз ёмон ўйнамадик, ҳатто мақтагулик вазиятлар бўлди. Аммо футболчилар психологик жиҳатдан бу ўйинда ғалаба қозонишга тайёр эмасдилар. Бу бизнинг заиф томонимиз.

Мен бу қарама-қаршиликдан кейин хотиржам бўла олмайман. 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин қандай қилиб ҳам хотиржам бўлиш, хурсандчилик қилиш мумкин? Шундай бўлса, бу «Рома»нинг қадри шу даражада пасайганини кўрсатади.

Ҳақиқатга тик қараш керак ва оқловчи сабаблар изламаслик керак. Ишлашда давом этамиз, йўлимиз узун ва оғир. Бу ёқимсиз натижа бўлди, бундан кейин янада яхшироқ ўйнашимиз керак.

Замонавий футболда психология кўп нарсани ҳал қилади. Бундай натижадан кейин қўлни кўтарган ҳолда таслим бўлиш ярамайди. Мен бугун«Рома» 7та гол ўтказиб юборганида ҳам ҳайрон бўлмасдим. Бундан аввал ҳам мен билан ҳам, бошқа мураббийлар билан ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар бўлганди.

Мен кўриб турибманки, футболчиларда кучли ирода етишмайди. Ахир футболчиларнинг бошидаги хаёл майдондаги кўп нарсага таъсир кўрсатади.

0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин сен кийим алмаштириш хонасига келишинг керак ва ўтган икки ўйинда фойдаланилмаган голли вазиятлар хусусида қаҳр билан эслатишинг керак», – дейди Спаллетти.

Манба: kun.uz
Киритилди: 11:44, 09.03.2016.
Ўқилди: 2836 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.