Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Луи ван Гаал: «Мен «Ливерпуль»ни рақиб деб биламан, душман деб эмас»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Луи ван Гаал Европа Лигасининг навбатдаги босқичи доирасида «Ливерпуль»га қарши кечадиган баҳс олдидан журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

«Ливерпуль» «Манчестер Юнайтед»га қарши – шунинг ўзи ҳамиша жозибадор вивескага ўхшайди. Қадимдан шундай бўлиб келган. Бу сафарги тўқнашув ҳам ҳар икки жамоа учун ўта муҳим, турнирда ғалаба қозониш орқали «Ливерпуль» ёки «Манчестер Юнайтед» кейинги мавсумда ЕЧЛда иштирок этиш учун йўлланмага эга бўлади», – дейди мураббий.

Ван Гаал мухлисларнинг кайфияти ҳақидаги фикрларини ҳам билдириб ўтган.

«Англияда футбол кишиларнинг ҳаётига бошқа жойлардагига қараганда чуқурроқ кириб борган. Албатта мен Испания ва Германияда ҳам шунга яқин ҳолатни кўрганман, лекин бу ўлкаларни солиштириб бўлмайди, Англияда бу борада сезиларли фарқ бор. Мени Англияга келиб ишлашга ундаган сабаблардан бири ҳам шу.

Мен бу ерга келганимдан кейин вазият кутганимдан ҳам ортиқ эканини кўрдим. Лекин бу менга ёқди, чунки бунда ҳар бир учрашувда мухлислар сен билан бўлишини ҳис қилиш мумкин. Футболчилар учун ҳам, мураббий учун ҳам бу ажойиб ҳиссиёт.

Барча ҳам «Ливерпуль»ни душман деб билмайди, баъзилар эса бу жамоага ва мухлисларига ёвга қарагандек қарашади. Лекин менда бундай эмас. Мен ҳисоблайманки, «Ливерпуль» –одатдаги рақиб холос ва мухлислар бу рақибни енгишимизни исташмоқда», – дейди голландиялик мутахассис.

Манба: kun.uz
Киритилди: 19:59, 09.03.2016.
Ўқилди: 3352 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.