Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Игорь Сергеев: "Ўйинга яхши тайёргарлик кўряпмиз"

Баҳо:
+ | -

"Қўқон-1912" билан учрашув арафасида ҳужумчи Игорь Сергеевнинг ўйин олдидан фикрларини эътиборингизга тақдим этамиз.

"Пахтакор" "Андижон" билан беллашувдан сўнг "Қўқон-1912"га қарши баҳсга тайёргарликни бошлади. Бу хусусида Игорь шундай фикр билдирди:

- Ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Мураббийлар рақибнинг кучли ва заиф томонлари тўғрисида маълумот етказишмоқда. Машғулотларда ўйинга тааллуқли жиҳатлар устида ишлаяпмиз. Биринчи турда баъзи хатоларга йўл қўйдик. Уларни тузатиш учун барча ҳаракат қилмоқда. Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам хатолар юзага келди. Жамоавий машғулотдан ташқари барча ўзининг камчиликларини тўғрилашга интиляпти. Тайёргарлик жуда яхши кетмоқда.

Сергеев ўтган мавсумда "Қўқон-1912" билан кечган учрашувларда уйда ва сафарда тўп киритганди. Рақибга у қуйидагича таъриф берди:

- "Қўқон-1912" яхши шаклланган жамоа. Улар доим кескин қаршилик кўрсатишга интилишади. Ўтган йили бу жамоа билан ўйинларда гол урганман, лекин бу ўтиб кетди. Рақиб ҳам бизнинг ўйинни кўриб чиқиб, шунга яраша хулосалар чиқаради. Рақибга жиддий муносабатда бўлишимиз керак. Жамоа манфаати муҳим. Биз эртага ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Мен ҳам имкон қадар рақиб дарвозасига тўп киритиб, жамоага фойда келтиришга интиламан.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 13:31, 10.03.2016.
Ўқилди: 3852 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.