Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

8-мартда ким қандай совға улашди?

Баҳо:
+ | -

ўзал ва бетакрор баҳор фаслининг энг ажойиб байрамларидан бири бу 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Ушбу кунда ҳар биримиз яқинларимизни шод этишни истаймиз. Айниқса, биз - эркаклар ўзимиз учун энг азиз ва муқаддас бўлган инсонлар - онажонларимиз учун ҳозирлаб қўйган совғаларимизни чин дилдан туҳфа этамиз. Албатта, опа-сингилларимиз, рафиқамиз ҳам бу санада диққат марказимизда бўлишади. Биз куни кеча нишонланган айём муносабати билан айрим футболчиларимизнинг шу баҳона яқинларига қандай совға улашишгани билан қизиқиб, уларга иккита савол билан мурожаат қилдик.

1. 8 март куни нима совға қилдингиз?

2. Онангизга шу байрам сабаб тақдим этган илк совғангиз ёдингиздами?

Азамат Абдураимов (мураббий):

1. Байрамга совғаларни ўша куни олдим. 8 март санаси эрта тонгда бозорга тушиб, гул харид қилдим. Рафиқам атиргулларни яхши кўради. Онам эса Москвада яшайдилар. Шу сабабли, телефон орқали табриклаш билан чекландим. Лекин Москвага борган пайтимда албатта, табриклайман. Онам Тошкентдан олиб бориладиган совғаларни хуш кўрадилар. Ҳамиша Москвага борсам, ўзим билан бирга патир нон, кишмиш, ва бошқа ширинликларни олиб бораман. Аммо, энг катта совға - бу чин дилдан, қалб қўридан чиқадиган ширин сўзлар бўлса керак. Ўз тафтингиз билан яқин кишиларингизни иситишдан уялиш керак эмас. Мен шундай деб ўйлайман. Сиз учун улар қанчалик қадрли инсон эканликларини билдириб қўйинг. Қизим Алия ҳозир АҚШда. Уни ҳам телефон орқали табриклаб қўйдим. 

2. Онамларга ёшлигимда гул ва китоб совға қилганман. Ўша кунни ҳеч қачон эсимдан чиқармайман. Оналар учун қанча кўп совға берсангиз, шунчалик кам. Улар бизни дунёга келтириб, шу даражага етишишимизга сабабчи бўлишган. Шу боис, нафақат байрам кунлари, балки, қолган саналарда ҳам уларга меҳрибонлик, ғамхўрлик кўрсатинг. 

 

Кахи Махарадзе («Локомотив» ярим ҳимоячиси):

1. Ҳар доим 8 март байрамида яқинларимга гул совға қиламан. Менимча, аёллар учун энг яхши совға - гул бўлса керак! Шу сабабли, ҳар йили ўз анъанамга содиқ қоламан. Бу йил ҳам рафиқамга чиройли гулдаста совға қилдим.  

2. Онамга тақдим этган илк совғам ҳам гул бўлган.

Аҳад Юсупов («Локомотив» футзал клуби бош мураббийи):

1. Бу байрам баҳона биз эркаклар ҳам дам оламиз. Совғага келсак, гул совға қилишни яхши кўраман. Ўйлашимча, аёллар ҳам гулни хуш кўришади. Яқинларимга гул совға қилдим.

2. Онамга берган илк совғам ёдимда. Ўшанда боғчага борардим. Боғча опамиз билан биргаликда ясаган лола гулини совға қилгандим. Онам роса хурсанд бўлгандилар.

 

Камолиддин Мурзоев («Бухоро» ҳужумчиси):

1. Айни пайтда онам Умра сафаридалар. Насиб қилса, Саудия Арабистонидан қайтганларидан сўнг улар учун олиб қўйган совғамни топшираман. Ҳозирча буни сир сақлаб тураман. Рафиқамга эса гул, атир совға қилдим.

2. Албатта, биринчи совғамни боғчага борган илк давримда топширганман. Қоғоз бўлакларидан ясалган лола гулини ҳадя қилгандим. Адашмасам, ўша совға ҳалиям сақланиб қолган.

 

Александр Лобанов (миллий терма жамоа ва «Персеполис» (Эрон) дарвозабони):

1. Онам учун энг яхши совға - баҳорий гуллардан иборат катта гулдаста. Рафиқам учун эса ҳақиқий сюрприз қилдим. Эрталаб барвақт уйғониб, уч кишилик нонушта тайёрладим. Биласиз, ҳозир Эрондаман. Рафиқам ва ўғлим ҳам ёнимда. Ўз қўлларим билан дастурхон тузаб, уларни эрталабки нонуштага таклиф қилдим. Рафиқам бундай совғани кутмаган экан. Дастурхонда байрамона таом ва ширинликлар бор эди. Бунга қўшимча тарзда унга тилла тақинчоқ ва гул совға қилдим.  

2. Онамга берган илк совғам кечагидек ёдимда. Ўзим тайёрлаган откриткани бергандим. Унга тилакларимни битиб, бир дона гул билан тақдим этганман. Менимча, ҳар бир боланинг биринчи совғаси боғчада рангли қоғоз бўлакларидан тайёрланган гул бўлади.

 

Алишер Аҳмедов (дарвозабон):

1. Албатта, ҳар йили 8 март куни бувижоним, онам, опа-сингилларимга байрам совғаларини улашаман. Мана бир неча йилдирки, бу одатга айланган. Лекин ҳамиша ҳам байрам куни яқинларимни табриклаш насиб қилмаган. Чунки касбимиз тақозоси билан сафарларда бўламиз. Бундай ҳолатларда аввалроқ тайёрлаб қўйган совғаларимизни тақдим этамиз. Бу йил эса айнан байрам нишонланадиган кун аввалдан ҳозирлаб қўйган совғаларимни яқинларимга улашдим. Ўзи аслида, энг яхши совға бу - эътибор. Шундай бўлсада, гул, атир-упа деганларидек совғаларни ўз эгаларига топширдим.

2. Онажонимга байрам сабаб берган биринчи совғам откритка бўлган. Боғча ёшимизда тарбиячимиз рангли қоғозлардан гулдаста тайёрлатган. Ичига «Байрамингиз муборак бўлсин, онажон!» деб ёзилган эди. Бахтимизга онажонларимиз соғ бўлишсин!

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:06, 11.03.2016.
Ўқилди: 3870 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.