Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

Олий лига-2016: 2-тур учрашувлари превьюси

Баҳо:
+ | -

11, 12 март кунлари Ўзбекистон профессионал футбол лигаси-2016, иккинчи тур учрашувлари ўтказилади.

5 — 7 март кунлари бўлиб ўтган биринчи турда бир қанча қизиқарли ва шиддатли ўйинлар намойиш қилинганди. Тур якунлари ҳақида аввалроқ тўхталиб ўтгандик.

Бугун старт оладиган иккинчи турда ҳам бир қанча эътиборга молиқ ўйинлар қарама-қаршиликлар мухлислар диққат марказида бўлиши кутиляпти.

Қуйида иккинчи тур ўйинлари тақвимини келтириб ўтамиз:

11 март, жума.

16:30 “Андижон” – “Локомотив”

16:30 “Машъал” – “Металлург”

17:00 “Сўғдиёна” – “Бунёдкор”

17:00 “Олмалиқ” – “Насаф”

17:30 “Пахтакор” – “Қўқон-1912”

12 март, шанба.

16:00 “Обод” – “Бухоро”

16:30 “Шўртан” – “Қизилқум”

17:00 “Нефтчи” – “Навбаҳор”

Биринчи турда Наманганга сафар қилган Тошкентнинг “Локомотив” клуби бу сафар ҳам меҳмонда тўп суради. Ўтган турда Тошкентнинг “Пахтакор” клуби меҳмони бўлган “Андижон” энди “темирйўлчилар”ни ўз майдонида қабул қилади. Ушбу жамоалар Олий лига доирасида 18 бора тўқнаш келиб, унинг 11тасида “Локомотив”, 4 ўйинда “Андижон” ғолиб бўлган ва 3 ўйинда ғолиб аниқланмаган. 2015 йилги мавсум доирасидаги ҳар икки учрашувда ҳам тошкетликлар ғалаба қозонганди. Шу вақтга қадар ўз майдонида ўтказилган учрашувларнинг фақат 3тасида ғалаба қозона олган “бургутлар”, вазиятни ўнглашга уринса, “Локомотив” сафарда “Андижон” устидан қозонилган ғалабалар сонини 6тага етказишга ҳаракат қилади.

Ушбу тур доирасидаги яна бир қизиқ кечиши кутилаётган учрашувлардан бири — “Олмалиқ” – “Насаф”. Сўнгги уч йил давомида ўз майдонида “Насаф”га мағлуб бўлмай келаётган бўлса-да, олмалиқликлар уйдаги ғалабалар сони билан ҳам мақтана олмайди. Шу вақтгача Олмалиқда Олий Лига доирасида “Насаф”га қарши учрашувларда фақатгина бир марта Шквирин шогирдлари зафар қучган. Дастлабки турда “Бухоро”дан мағлубият билан қайтгандан кейин Тошкент вилояти вакили учун чемпионатдаги илк очколарни қўлга киритиш жуда муҳим. Ўз навбатида олдига доим улкан мақсадларни қўядиган “Насаф” ҳам уч очко учунгина Олмалиққа ташриф буюрган.

Иккинчи турда Жиззахга сафар қилаётган “Бунёдкор” ўтган мавсумда “Сўғдиёна”га қарши меҳмондаги учрашувда мағлуб бўлганди. Бу — “Бунёдкор”нинг ўз тарихида илк бора “Сўғдиёна” майдонида мағлубиятга учраши эди. Унгача бўлган 5 ўйиннинг барчасида “қалдирғочлар” ғолиб бўла олганди. Лучшан шогирдлари биринчи турда бошланган ғалабали одимларини давом эттиришга уринса, жиззахликлар аввалги мавсум натижасини такрорлаш илинжида майдонга тушади.

Узоқ йиллик танаффусдан кейин ўтган мавсумни Олий Лигада ўтказган Қўқон жамоаси бу турда “Пахтакор” тўқнаш келади. Мамлакатнинг амалдаги чемпионига қарши ўтган йили Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда қўқонликлар 1:4 ҳисобида мағлубиятга учраганди.

Олий Лига дебютанти — “Обод” биринчи турда “Қўқон-1912”дан мағлубиятга учрагач, энди Тошкентдаги Олий Лига доирасидаги биринчи уй учрашувида “Бухоро” қаршилигини енгишга уринса, турнинг марказий учрашувларидан яна бирида “Нефтчи” Фарғонада “Навбаҳор”ни қабул қилади.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 15:59, 11.03.2016.
Ўқилди: 4855 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.