Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

«Обод» мухлисларни «Жар»га чорлайди

Баҳо:
+ | -

Эртага олий лиганинг янги вакили «Обод» жамоаси дастлабки уй учрашувини ўтказади. Жамоа пойтахтимиздаги «Жар» стадионида «Бухоро» футболчиларини кабул килади. Учрашув соат 16:00да бошланади.

Расмий ўйин олдидан стадионда янги маувсумнинг очилишига бағишланган дастур ҳам бўлиб ўтади. Соат 15:00дан бошлаб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, «Ниҳол» мукофоти совриндори Зиёда футбол мухлисларини ўзининг шўх ва дилтортар қўшиқлари билан хушнуд этади.

Шундан сўнг стадионда мавсумнинг очилишига бағишланган тадбир ўтказилади. Учрашувнинг биринчи бўлими тугагач «Бунёд» гуруҳи ижросидаги шўх қўшиқлардан баҳраманд бўласиз. Қолаверса, стадионга келадиган мухлислар учун ўзига хос совғалар ҳам ҳозирлаш кўзда тутилган.

Хуллас, эртага «Жар» стадионига келсангиз, кетказган вақтингизга асло ачинмайсиз. Камига «Обод» ва «Бухоро» жамоалари хам мухлисларга чиройли ва томошабоп ўйин кўрсатишга жиддий бел боғлаган.

Дарвоқе, стадионга кириш бепул. Шундай экан, 12 март куни соат 15:00дан «Жар» стадионида бошланадиган ажойиб спорт ва санъат шоусини ўтказиб юборманг.

«Обод» ФК матбуот хизмати

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:20, 11.03.2016.
Ўқилди: 3023 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.