Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

"Нефтчи" - "Навбаҳор". Фотомақола

Баҳо:
+ | -

Кўз очиб юмгунча, Олий лиганинг 2-тур ўйинлари ҳам ортда қолди. Қувонарли тарафи, жамоамиз ўзининг янги мавсумдаги биринчи ғалабасини узоқ кутирмади. 12 март куни Фарғонада “Навбаҳор”ни қарши олган Фёдоров шогирдлари 1:0 натижасида ғалаба қозонишди. Ўйиндан аввал кичик концерт дастурини ташкил этилди ва унда таниқли актёр Ёдгор Саъдиевнинг иштирок этиши очилиши маросимига янада файз берди. Мухлисларга яхши таниш бўлган актёр ўйиндан аввал сўзга чиқар экан, хар иккала жамоага янги мавсумда чин юракдан омад тилади.

(фото: Акрамжон Мамадалиев)

Шундан сўнг Равшан Эрматовнинг хуштаги янгради ва баҳсга старт берилди. Учрашув борасидаги гапирадиган бўлсак, ўйиннинг дастлабки қисмларида тўпга эгалик қилиш борасида меҳмонлар кичик устунликка эга бўлишди. Умуман олганда шу куни Рашид Ғофуров жамоаси стадионга йиғилганларда ёмон таассурот қолдирмади.

http://fcneftchi.uz/uploads/content/9ecrJdZx2YFz.jpg

Беллашувнинг дастлабки 15 дақиқалиги ортда қолгач, баҳсдаги устунлик деярли тенглашди. 21-дақиқада жамоамиз ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Майдон марказидан Умид Қодиров тўпни хаволатиб Шерзод Ҳакимовга етказиб берди. “Нефтчи” вакили эса хаводан келаётган тўпни боши билан “Навбаҳор” дарвозасига жойлаб қўйди. 1:0.

Иккинчи бўлимда жамоалар бош мураббийлари таркибда ўзгаришларни амалга оширишди. Айтиш керакки, баҳсга қўшилган янги футболчилар ўйинни чин маънода кучайтира олишди. Иккинчи 45 дақиқалик анча асабий руҳда ўтганини айтиб ўтиш лозим. Аммо иккинчи бўлимда “Нефтчи” ва “Навбаҳор” ҳимоя зонаси вакиллари ишончли ўйин намойиш этишди ҳамда беллашув охирига қадар бошқа тўп киритилмади.  

 

“НЕФТЧИ” – “НАВБАҲОР” 1:0.

Гол: Шерзод Ҳакимов 21, - 1:0 (Умид Қодиров)

"Нефтчи": 35.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Шукурали Пўлатов, 7.Мансур Саидов (21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 82), 8.Умид Қодиров, 9.Шерзод Ҳакимов (10.Мурод Бобожонов, 70), 17.Илҳом Бойдедаев, 18.Жавоҳир Расулов, 20.Дилёрбек Эрматов, 22.Алишер Саматов, 28.Сардор Эминов (11.Аббос Махсталиев, 65), 32.Жаҳонгир Меҳмонов.
Захира: 1.Ўткир Юсупов, 15.Ҳусниддин Ғофуров, 23.Абдураҳмон Абдулхақов, 26.Отабек Исроилов.

"Навбаҳор": 25.Акмал Ортиқов, 3.Азиз Ғуломхўжаев, 4.Хайрулла Каримов, 7.Акрам Бахриддинов, 9.Дилшод Жабборов, 11.Мўйдин Мамазулумов, 15.Обид Жўрабоев (33.Тоҳир Шамсиддинов, 74), 18.Анвар Ражабов (70.Алибобо Раҳматуллаев, 63), 21.Аъзам Алиев (5.Нодир Мавлонов, 83), 29.Игорь Голбан, 77.Олександр Пишур. 
Захира: 23.Алибек Туробов, 2.Ҳасан Асқаров, 10.Алишер Маҳмудов, 22.Сардор Азимов. 

Огоҳлантиришлар: Олександр Пишур 38, Азиз Ғуломхўжаев 69, Мурод Бобожонов 81, Алибобо Раҳматуллаев 84, Тоҳир Шамсиддинов 85, Аббос Махсталиев 90. 

   Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи" кейин турда Тошкентда ўйнайди. Рақиб "Локомотив". Беллашув 1 апрель санасига белгиланган.  

 

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 16:09, 13.03.2016.
Ўқилди: 2964 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.