Тошкентда бўлиб ўтган “Пахтакор”га қарши кечган учрашувдан кейин футболчиларга қисқа муддатли таътил берилди. Жамоамиз аъзолари 16 март куни Қўқон шаҳрига йиғилишади ва Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал учрашувига тайёргарликни бошлаб юборишади.
“Қўқон-1912” жамоаси Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал доирасида биринчи лига аъзоси “НБУ-Осиё” клуби меҳмони бўлади. Мазкур учрашув 18 март куни бўлиб ўтади.