Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Златан Ибраҳимович қандай шартларга кўра Париж клуби билан шартномасини узайтириши мумкинлиги ҳақида саволга жавоб қайтарди.
«Бу ерда яна бир ярим ойча завқ олиб яшамоқчиман. Мавсумлар оралиғида нима бўлади, билмадим, аммо айтишим мумкин бўлгани «ПСЖ»да қолишим эҳтимоли кам.
Нима шарт эвазига қолишим мумкин? Клуб раҳбарияти Эйфел минораси ўрнига менинг ҳайкалимни ўрнатишни эпласа, ваъада бераманки – қоламан. Аммо раҳбарият бу ишни қилади деб ўйламайман. Ха-ха!» — дея ҳазил аралаш жавоб қайтарган швед футболчиси.
Эслатиб ўтамиз, Ибраҳимович фаолиятини Англияда давом эттиришни режалаштирмоқда. Футболчига «Манчестер Юнайтед» жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Ундан кейин эса футболчи Дэвид Бекҳэмнинг «Майами» жамоасида ўйнаш ниятида.