«Уотфорд» жамоаси дарвозабони Эурелио Гомес Англия Кубогининг чорак финалида «Арсенал» устидан 2:1 ҳисобида қозонилган ғалабадан кейин рақибларнинг ўйинига танқидий баҳо бериб ўтди.
«Ҳозирда «Арсенал»га қарши ўйнаш ёқимли, чунки бу рақибга қарши ўйин олдидан ўзингга тўла ишонган ҳолда майдонга тушасан. Бу жамоа грандлар қаршисида ўртамиёнага айланиб қолмоқда.
«Канонирлар» яқин келажакда чемпион бўладиганга ўхшамайди. Бизнинг футболчилар ўтган ўйинда тўпни эгаллагач, бир-бирларига тўпни узатган ҳолда уларнинг ҳудудига осонлик билан кириб бораверишди, чунки рақибнинг ҳимоясида муаммолар бор, улар ҳужумчиларимиз эркин ҳаракатланиши учун жуда кенг бўшлиқлар қолдиришди. Уларнинг ҳимояси жуда расво», –дейди Гомес.