Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

ОАВ: «Челси» Златан Иброҳимовичга умумий қиймати 25 млн еврога тенг икки йиллик шартнома таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

Франциянинг «ПСЖ» футбол клуби билан амалдаги шартномаси 2016 йилнинг июнь ойида якунига етадиган швециялик ҳужумчи Златан Иброҳимовичга бир қатор клублар қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Footmercato’га асосланиб, «Chempionat.com» хабар бермоқда.

Футболчига даъвогарлик қилаётганлар орасида «Манчестер Юнайтед», «Челси», «Милан» ва MLS’нинг бир қатор жамоалари бор.

Хусусан, 34 ёшли ҳужумчи фаолиятини Лондоннинг «Челси» клубида давом эттирадиган бўлса, икки мавсум давомида йилига 12,5 миллион евродан маош олади.

Агар Жозе Моуриньо «Манчестер Юнайтед» бош мураббий этиб тайинланса, у ҳолда Иброҳимович «қизил иблислар» вариантини афзал билиши мумкин.

Футболчининг рафиқаси эса «Милан»га қайтишини хоҳламоқда — футболчи 2010—2012 йилги мавсумларда Италиянинг айнан шу жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Маълумот учун, Иброҳимович жорий мавсум Франция чемпионатида ҳозиргача 24 учрашувда майдонга тушиб, 27 та гол урди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:27, 16.03.2016.
Ўқилди: 3490 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.