Қитъамизда клублар миқёсида Чемпионлар Лигасидан сўнг иккинчи ўринда дея эътироф этиладиган мусобақа – ОФК Кубогида ҳам бугун 3-тур учрашувлари ўтказилади.
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Шоҳруҳ Гадоев фаолият олиб бораётган Баҳрайннинг “Муҳаррақ” клуби бу турда Суриянинг “Ал Жаиш” жамоасига қарши баҳс олиб боради. “D” гуруҳида 2 та ўйиндан сўнг 6 очко билан 1-ўринда бораётган “Муҳаррақ”нинг мазкур ўйинда қийинчликсиз ғалаба қозониши кутилмоқда. 2-турда Уммоннинг “Фанжа” жамоасибилан ўйинда иштирок этмаган ҳамюртимизнинг бу сафар майдонга тушишига умид қиламиз.
Шунингдек, бугунги кун доирасидан бир қатор қизиқарли ўтиши кутилаётган бошқа матчлар ҳам ўрин олган:
АЛ ВАҲДА (СУРИЯ) - АИР ФОРС КЛУБ (ИРОҚ)
АЛ ОРОУБА (УММОН) - АЛ ДҲАРИЯ (ФАЛАСТИН)
АҲЛИ АЛ ҲАЛИЛ (ФАЛАСТИН) - ФАНЖА (УММОН)
АЛ МУҲАРРАҚ (БАҲРАЙН) - АЛ ЖАИШ (СУРИЯ)
МАЗИЯ СПОРТС (МАЛДИВ) - САУТ ЧАЙНА (ГОНКОНГ)
МОҲУН БАГАН (ҲИНДИСТОН) - ЯНГОН ЮНАЙТЕД (МЯНМА)
АЕЯВАДИ ЮНАЙТЕД (МЯНМА) - БЕНГАЛУРУ ФК (ҲИНДИСТОН)
ЖОҲОР ДАРУЛ ТА'ЗИМ (МАЛАЙЗИЯ) - ЛАО ТОЙОТА (ЛАОС)