Кириш Регистрация
04/01 01:00 Валенсия 1-2 Реал Мадрид
04/01 17:30 Тоттенхэм - Ньюкасл
04/01 19:00 Венеция - Эмполи
04/01 20:00 Борнмут - Эвертон
04/01 20:00 Астон Вилла - Лестер
04/01 20:00 Кристал Пэлас - Челси
04/01 20:00 Саутгемптон - Брентфорд
04/01 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
04/01 22:00 Фиорентина - Наполи
04/01 22:30 Брайтон - Арсенал
05/01 00:45 Верона - Удинезе
05/01 16:30 Монца - Кальяри
05/01 19:00 Фулхэм - Ипсвич
05/01 19:00 Лечче - Женоа
05/01 21:30 Ливерпуль - Ман. Юнайтед
05/01 22:00 Торино - Парма

Қизиқ факт! Сардор Рашидов фаолиятида илк бор “Насаф” га гол урди

Баҳо:
+ | -

Ўтгаётган хафтада ўзбек футболи мухлислари учун анчагина омадли келди десак муболаға бўлмаса керак, чунки хафтанингсешанба ва чоршанба кунлари Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги ўйинларини ўтказган 4 жамоамиз 2 ғалаба, 1 дурранг ва 1 мағлубият билан умумий ҳисобда 7 очко жамғаришди. “Локомотив” ва “Пахтакор” Эрон жамоаларини мағлуб этиб 3 очкодан жамғаришган бўлса, “Бунёдкор” Тошкентда яна бир Эрон жамоаси билан дурранг ўйнади, “Насаф” эса меҳмонда Қатарнинг “Ал-Жаиш” жамоасига имкониятни бой бериб қўйди. Ушбу ўйинга мамлакатимизда қизиқиш юқори даражада эди, чунки “Ал-Жаиш” таркибида ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўпсурар эди. Якунда эса халқимизнинг бир мақолини ёдга тушишига асосий сабабчи ҳам айни Сардорнинг ўзи бўлди…

Ўзимдан чиққан балога, қайга борай давога…

“Насаф” ўйинда мағлуб бўлди, “аждарлар”ни мағлуб этган ягона голни ўйиннинг 87 дақиқасида Сардор Рашидов дарвозамиз тўрига жойлаб қўйди.

Ушбу ўйинда Сардор ўз фаолияти давомида илк бор “Насаф” дарвозасини ишғол этди.

Сардор шу пайтгача “Бунёдкор” таркибида 4 ўйинда “Насаф”га қарши майдонга тушган ва бирор марта ҳам дарвозамизни

ишғол эта олмаган.

Сардор Рашидовнинг “Насаф”га қарши илк ўйини 2013-йилнинг 3-ноябрида Қаршидаги “Марказий Стадион”да бўлиб ўтган, 8115 мухлис кузатган қизиқарли кечган учрашув 30-дақиқада Артур Геворкян томонидан киритилган ягона голи эвазига “Насаф”нинг ғалабаси билан якунланган эди. Ушбу ўйинда Сардор Рашидов 90 дақиқа тўлиқ ҳаракат қилган.

Кейинги учрашув эса 2013-йилги Ўзбекистон Кубоги финалига тўғри келди, “Пахтакор” стадионида кечган учрашувда Сардор Рашидов 77-дақиқасида Алибобо Рахматуллаев билан алмаштирилган эди. Ўйинда эса Пишшурнинг 52 ва 85 дақиқалардаги голлари эвазига “Бунёдкор зафар қучган эди. Финал учрашувида “Насаф” 1-2 ҳисобида имкониятни бой берган, “аждарлар”нинг ягона голига 63 дақиқада Илҳом Юнусов муаллифлик қилган эди.

Жамоаларнинг 2014-йилдаги Ўзбекистон Кубоги ярим финалидаги ҳар икки учрашувда ҳам Сардор Рашидов майдонда тўлиқ ҳаракат қилган бўлсада, унга гол уриш насиб этмаган.

2014-йилнинг 26-июн санасида “Жар” стадионида ўтган илк учрашувда ўйиннинг 89-дақиқасида Воҳид Шодиев томонидан киритилган ягона гол “Бунёдкор”нинг ғалабасини таъминлаган.

1-июлда “Марказий Стадион”да ўтган жавоб ўйинида эса дурранг натижа ққайд этилади, ўйиннинг 27-дақиқасида Артур Геворкян томонидан киритилган голга 95-дақиқада Воҳид Шодиев жавоб қайтаради. Икки ўйиндаги ҳисобдаги устунлик “Бунёдкор”ни финалга олиб чиқади.

Шу тариқа Сардор Рашидовнинг “Бунёдкор” таркибидаги “қуруқ” ўйинлари якунланади, аммо маҳоратли футболчимиз, Қатарнинг “Ал-Жаиш” жамоаси таркибида дарвозамизни иш0ол этишга муваффақ бўлди. Бутун ўйин давомида Сардорга имконият бермаган маҳоратли ҳимоячимиз Шуҳрат Муҳаммадиев ўйиннинг 87-дақиқасида кутилмаганда майдонда сирпаниб йиқилади ва Сардор Элдор Суюнов билан бирга бир вазиятга чиқиб, дарвозамизга тўп киритди.

Умид қиламизки “НАСАФ” қаршида “Ал-Жаиш” ва Сардор Рашидовга умуман имконият қолдирмайди.

Манба: voha.uz
Киритилди: 15:12, 18.03.2016.
Ўқилди: 4925 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.