Кириш Регистрация
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона 5-2 Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль 1-1 Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо 2-1 Рома
15/03 22:30 Бетис 1-1 Сельта
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Карим Бензема наркотиклар савдоси ва пул ювишда гумон қилинмоқда

Баҳо:
+ | -

«Марсель» футболчиси Мате Валбуэнага нисбатан товламачилик ишида айбдорлардан бири деб тахмин қилинган «Реал Мадрид» ҳужумчиси Карим Бензема наркотиклар савдоси ва пул ювишда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда, Франциянинг Liberation нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, Франция божхона хизмати футболчининг гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчилар билан алоқаларига қизиқиб қолган. Суриштирув ишлари натижасида Бензема ва унинг атрофидаги бир қатор кишилар гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорлиги, шунингдек, Эвент БҲ компаниясининг фаолияти шубҳали эканлигини аниқланган. Манбанинг таъкидлашича, асосий акционери Карим Бензема бўлган бу компания пул ювиш билан шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, Бензема Валбуэнадан унинг ишқий муносабатлари тасвирланган шахсий видеоёзувни ошкор этмаслик учун пул талаб қилганликда айбланиб, судда кўрсатма берган. Франция футбол федерацияси Валбуэнани шантаж қилиш иши юзасидан 2015 йилнинг декабрида Бенземани терма жамоадан вақтинча четлаштирганди.

Карим Бензема 2009 йилдан буён Мадриднинг «Реал» клуби шарафини ҳимоя қилади. У жорий мавсум турли мусобақалар доирасида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол уришга муваффақ бўлди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:48, 19.03.2016.
Ўқилди: 3772 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.