Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Виталий Денисов: «Ўзбекистон Филиппин ва Баҳрайнни ишонч билан енга олади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбек футболига асос солинганига 104 йил тўлиши муносабати билан Sputnik агентлиги Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Москванинг "Локомотив" жамоаси ҳимоячиси ҳисобланадиган Виталий Денисов билан интервью уюштирди. Футболчи терма жамоанинг 2018 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятлари ҳақида фикр билдирган.

Рақиблар кучсиз жамоалар эмас. Ўзбекистон Баҳрайн ва Филиппинга қарши қандай ўйин кўрсатади?

— Бош мураббий алмашганидан кейин ўтказилган барча ўйинларимизда биз фақат ғалаба қозондик. Энг омадсиз кечган баҳсимиз Яманга қарши Тошкентда ўтган баҳс эди (1:0). Лекин бу Самвал Бабаян бош мураббийлигидаги илк ўйинимиз эди. Биз рақибдан анча устунлик кўрсатгандик ва ишончли ғалабани қўлга киритгандик. Умид қиламанки, олдиндаги ўйинларда ҳам хотиржамлик билан ғалаба қиламиз.

Терма жамоада ўйнаш ва клубда ўйнашнинг қандай ўзига хос жиҳатлари ва фарқли томонлари мавжуд?

— Албатта, термадаги ва клубдаги ўйинлар бир-биридан фарқ қилади. Терма жамоа 2 ёки 3 ҳафтага йиғилади. Бу ўйинларга тайёргарлик кўриш учун кўп муддат эмас. Терма жамоада ҳамиша ҳам ўйин сифатини ва натижаларни яхшилаш учун кўп вақт бўлмайди. Жамоада эса узоқ давом этадиган мавсум давомида ўйинни яхшилаб бориш мумкин бўлади. Жамоада ҳар куни жамоадошлар билан ёнма-ён бўласан ва бу ҳам жамоавий ўйин йўлга қўйилишида муҳим жиҳат.

Терма жамоадаги қайси футболчига ўзингга ишонгандек ишонасан?

— Мен терма жамоадага исталган жамоадошимга ишонаман. Улар ҳам менга ишонишларини биламан ва барчамиз ўйинга бор кучимизни берамиз.

Бир сафар терма жамоадаги сардор Одил Аҳмедов ўйнайдиган «Краснодар» жамоасига гол ургандинг. Шундан кейин иккингиз бу вазиятни муҳокама қилганмисизлар, балки қандайдир ҳазиллашув бўлиб ўтгандир?

— Ҳа, бўлган. Бу ҳазиллашиш учун яхши сабаб эди. Лекин бу кўп ҳам эътибор қаратадиган воқеа эмасди.

Қандайдир шиоринг борми?

— Йўқ. Менда ҳеч қандай шиор йўқ. Мен шунчаки майдонга чиқаман ва ўз ишимни бажаришга тиришаман. Майдонда бор кучим билан жамоага фойда келтириш учун ҳаракат қиламан.

Футболдан ташқари, қандайдир севимли машғулотинг борми?

— Мен коллекция йиғиш билан шуғулланаман деб айта олмайман. Лекин баъзи дўстларим менинг қадимий буюмларни ёқтиришимни билишади ва совға қилиб туришади.

Бошқа спорт турларига қизиқишчи?

— Менинг катта акам баскетболчи. Мен баъзида бу ўйин билан шуғулланиб тураман. Яна вақт ўтказиш учун биллиард ўйнашим мумкин. Лекин алоҳида жиддий шуғулланадиганим бошқа спорт тури йўқ.

Агар Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўлланма оладиган бўлса, жамоанинг гуруҳ босқичидаги имкониятларини қандай баҳолайсан?

— Мен олдиндан башорат қилишни ёқтирмайман. Ҳозирги мақсад йўлланмани қўлга киритиш. Агар бу бизга насиб қиладиган бўлса, вазиятдан келиб чиққан ҳолда режа тузамиз. Агар биринчи мақсадимизга эришиш насиб қилса, бу тарихда илк марта мундиалда қатнашишимиз бўлади. Қолгани кейин кўринади.

Сени Италиянинг "Лацио" жамоаси ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилгани ростми?

— Бу ҳақда ҳеч ким мен билан алоқага чиқмаган. Шунинг учун бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман.

Манба: kun.uz
Киритилди: 21:00, 19.03.2016.
Ўқилди: 4833 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.