Кириш Регистрация

Ҳамиджон Актамов : “Барча рақибга ҳурмат билан қараймиз”

Баҳо:
+ | -

“Қизилқум” — “Орол” жамоалари учрашуви (5:0) якунлангач, матбуот анжумани биринчи қисмида мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов иштирок этди.

— Ўзбекистон кубоги дастлабки босқичини ғалаба билан бошлаганимиздан хурсандмиз, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Барча рақибларимизга ҳурмат билан қараймиз. Қолаверса, чемпионатда юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиб, асосий таркиб ўйинчиларига бугун эътибор қаратдик. 

Бугун асосий таркибнинг тўрт нафар ўйинчимиздан ташқари барчага имконият бердик. Захирадаги футболчиларимизни ҳам кўздан кечириб олдик. Учрашув бошида йигитларнинг ўйинга киришиб кетиши бироз қийин бўлди. Якунда улар ўз ўйинларини топиб олдилар.

Олдинда Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичидан жой олган “Андижон” жамоасига қарши муҳим учрашув турибди. Бу ўйин 25 март куни  Навоийда ўтказилади. Жавоб учрашувидан олдин мухлисларимизни яна бир қувонтиришга ҳаракат қиламиз, албатта. Мақсадимиз — бу йил Ўзбекистон кубогида ғалабаларга бой ўйинлар намойиш этиб, юқори натижаларни қайд этишдир.

Манба: fcqizilqum.uz
Киритилди: 12:29, 22.03.2016.
Ўқилди: 2856 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4718]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4389]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3948]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3583]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3559]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3433]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3015]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2777]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2434]

Бразилия терма жамоасидан келган чақирув Эдерсонни шошириб қўйди [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик