Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Бугунги ғалаба Ўзбекистонни ЖЧ—2018 сўнгги саралаш босқичига олиб чиқиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун, 24 март куни ЖЧ—2018 ва Осиё Кубоги—2019 қўшма саралашининг «H» гуруҳидан ўрин олган ўйинда Филиппинга қарши майдонга тушади.

Бош мураббий Самвел Бабаян қўл остидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ғалаба қозонса, ЖЧ—2018 саралашининг сўнгги босқичига чиқиши ҳам мумкин — агар БАА ўз майдонида Фаластинга, Ироқ эса Таиландга очко улашса. Йўқса, Ўзбекистон барча масалани сўнгги тур — 29 март куни Баҳрайнга қарши бўладиган ўйинда ҳал қилиши керак бўлади. Ўзбекистон ва Филиппин ҳозирга қадар фақатгина бир марта тўқнаш келган. Мазкур саралашнинг биринчи давраси доирасида Манилада кечган беллашувда Ўзбекистон терма жамоаси 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Игорь Сергеев ҳамда Сардор Рашидов учрашувда дубл қайд этган бўлса, яна битта гол Одил Аҳмедов ҳисобига ёзилган.

Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўладиган ўйинда БААнинг «Аш-Шабаб» клуби ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров, дисквалификация туфайли, Ўзбекистон миллий терма жамоасига ёрдам бера олмайди. Азиз Ҳайдаров Филиппинга қарши дастлабки ўйиннинг 71-дақиқасида, кейинроқ Яманга қарши саралаш беллашувнинг 84-дақиқасида ҳакам томонидан огоҳлантирилган эди.

ФИФА рейтингида 74-ўринда бораётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи саралаш босқичи учун курашни давом эттираётган бўлса, ФИФА рейтингида 135-поғонада турган Филиппин бу йўлланмадан аллақачон қуруқ қолган. Томас Дули бошчилик қилаётган филиппинликлар ҳозирча 2019 йилги Осиё Кубогида иштирок этиш имкониятларини сақлаб турибди.

Мусобақа регламентига кўра, ЖЧ—2018 сўнгги саралаш босқичига саккизта гуруҳ пешқадамлари, шунингдек, энг яхши натижа қайд этган тўртта 2-ўрин эгалари йўл олади. Ўз гуруҳида иккинчи бўлиб турган термалар орасида Ўзбекистон Сурия ва Иорданиядан кейин учинчи ўринда бормоқда. Агар Филиппин устидан ғалаба қозонилса, Ўзбекистон бу борада 1-ўринга олиб чиқади.

Шунингдек, бу турда КХДР терма жамоаси дам олиши ҳам ҳисобга олинса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси «H» гуруҳида вақтинчалик пешқадамга айланиб олиши мумкин.

ЖЧ—2018 ва Осиё Кубоги—2019 саралаши

«H» гуруҳи 24 март, пайшанба

ЎЗБЕКИСТОН — ФИЛИППИН

Ҳакамлар: Рюжи Сато (Япония), Тору Сагара (Япония), Шинжи Очи (Япония), Пу Удом Сивакорн (Таиланд).

Тошкент, «Бунёдкор» стадиони. Бошланиш вақти — 18:00.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:29, 24.03.2016.
Ўқилди: 7554 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2132]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2127]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2037]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1791]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1763]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1687]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1585]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1583]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1542]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1509]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик