Кириш Регистрация

«Локомотив» «Флитвуд Таун» ёрдамида Англияда йиғин ўтказиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Кеча Англиянинг “Флитвуд Таун” футбол клуби вакили Стив Беллис хизмат юзасидан Тошкентга ташриф буюрди. Ўтган йили “Локомотив” ҳамда “Флитвуд Таун” ўртасида расмий ҳамкорлик имзоланган бўлиб, бундан кўзланган мақсад ўзбекистонлик ёш иқтидорли футболчиларни Англияда малака оширишини таъминлаш учун қўйилган дастлабки қадам бўлганди.

Ушбу ҳамкорликнинг илк самараси ўлароқ ўтган йилнинг кузида “Локомотив”нинг икки футболчиси, дарвозабон Рустам Нартажиев билан ҳимоячи Сергей Прохоров “Флитвуд Таун”да уч ойлик малака ошириб қайтганди.

Маълумот учун, Тошкентга ташриф буюрган Стив Беллис мазкур клубнинг “Халқаро бўлими”да фаолият юритади ҳамда хориж клублари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида иш олиб боради. Бундан ташқари, бу мутахассис бунгача Англиянинг бошқа бир клуби “Эвертон”да консультант бўлиб ишлаган.

Стив Беллиснинг Тошкентга ташрифидан кўзланган мақсад, “Локомотив” ҳамда “Флитвуд Таун” ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, “Локомотив”нинг Англияда ёзги ўқув-йиғин машғулотини ўтказишни таъминлаш, Европа клублари билан ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш, “Локомотив”га англиялик мутахассисларни жалб қилишда яқиндан ёрдам бериш, ўзбекистонлик футболчиларнинг юксак савиядаги ўйинчи бўлиб етишиши учун хорижда фаолиятини йўлга қўйишда кўмак бериш ва бошқа масалалар ўрин олган.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 09:49, 25.03.2016.
Ўқилди: 3496 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4076]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3810]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3515]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3142]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2439]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2364]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2274]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2050]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [1985]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [1965]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик