Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Бокс. Олимпия ўйинларининг йўлланмалари учун саралаш турнири бошланди

Баҳо:
+ | -
Бугун Хитойнинг Куинан шаҳрида бокс бўйича XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун Осиё ва Океания қўшма лицензион чемпионати бошланди.    Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари ўйналадиган мазкур нуфузли мусобақада Ватанимиз шарафини Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг), Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг), Шахрам Ғиёсов (-69 кг), Элшод Расулов (-81 кг), Рустам Тўлаганов (-91 кг), Баҳодир Жалолов (+91 кг), Ёдгорой Мирзаева (-51 кг), Мелиева Мафтуна (-60 кг) ва Нафисахон Асқарова (-75 кг) ҳимоя қиладилар.    Осиё ва Океания қўшма чемпионатида ҳар бир вазн тоифасида 1-3 ўринларни эгаллаган спортчилар “Рио-2016” ўйинларининг йўлланмасига эга бўладилар.    Бугун Осиё ва Океания қўшма лицензион чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг, ҳар бир вазн тоифасида ўтказиладиган баҳсларнинг жадваллари эълон қилинди.   Унга кўра, оғирлик вазни -49 кг. -52 кг. ва -81 кг. гача бўлган спортчилар мусобақасида иккинчи рақам остида сараланган ҳамюртларимиз Ҳасанбой Дўсматов, Шахобиддин Зоиров ҳамда Элшод Расулов 28 март куни ўтказиладиган нимчорак финал босқичидан баҳсларга киришади.   Вазни 69 кг.гача бўлган боксчилар баҳсида иштирок этадиган Шаҳрам Гиясов ҳам баҳсларга 28 март куни нимчорак финалдан киришади.    Оғирлик вазни 91 кг.гача бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасидаги мусобақада Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган Рустам Тўлаганов биринчи рақам остида сараланган бўлиб, дастлабки жангини 29 март куни чорак финалдан бошлайди.    Энг оғир вазн тоифасидаги боксчилар мусобақасида иккинчи рақам остида сараланган Баҳодир Жалолов ҳам баҳсларга чорак финалдан киришади. Ушбу вазнда чорак финал жанглари 29 март кунига белгиланган.    Хотин-қизлар ўртасидаги мусобақада уч вазн тоифасида беллашувлар ўтказилади ва ҳар уч вазн тоифасида ҳам мамлакатимиз спортчилари рингга кўтариладилар.    Оғирлик вазни -51 кг.гача бўлган спортчилар баҳсида иштирок этадиган Ёдгорой Мирзаев дастлабки босқичда индонезиялик Беатрикс Сугурога қарши рингга кўтарилса (27 март), вазни 60 кг.гача бўлган боксчилар мусобақасида қатнашадиган Мафтунахон Мелиева 27 март куни ўтказиладиган чорак финалда Таиланд вакили Тассамали Тсонгжан билан ярим финал йўлланмаси учун куч синашади.    Ва ниҳоят, вазни 75 кг.гача бўлган спортчилар мусобақасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган Нафисахон Асқарова ўзининг дастлабки жангини 26 март куни въетнамлик Ти Чунг Нгога қарши ўтказади.    Маълумот учун. Бокс бўйича XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари, шунингдек, 13-22 май кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида аёллар ўртасида ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида, 19-27 май кунлари Астана шаҳри (Қозоғистон)да бўлиб ўтадиган лицензион мусобақа ҳамда 7-19 июнь кунлари Боку шаҳри (Озарбайжон)да ўтказиладиган Жаҳон лицензион турнирида ўйналади.
Манба: olympic.uz
Киритилди: 22:00, 25.03.2016.
Ўқилди: 3225 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.