Литва пойтахти Вильнюс шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилаётган анъанавий халқаро турнирнинг иккинчи кунги баҳсларида беш нафар боксчимиз рингга кўтарилди.
Эътиборлиси, рингга чиққан беш нафар боксчимизнинг барчаси рақиблари устидан ғалаба қозониб, совринли ўринлар учун курашни давом эттирадиган бўлдилар.
Жумладан, Шунқор Абдурасулов (-56 кг) венгриялик Сербан Хенрикни 3:0, Абу Нуранов (-64 кг) мезбонлар вакили Рокас Вайткаидисни 3:0, Санжар Турсунов (-81 кг) Литва терма жамоасининг яна бир вакили Аугустас Белунисни 3:0, Профсор Роримша (-91 кг) украиналик Даниил Дударни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратдилар.
Энг оғир вазн тоифасида Абдулла Худоргонов (+91 кг) яна бир украиналик боксчи Вячеслав Гаврилюк билан кечган жангда биринчи раунддаёқ рақибини накаут ҳолатига солиб қўйди ва муддатдан аввал ғалабани қўлга киритди.
Халқаро турнир давом этмоқда.
Шавкат Жалилов