Болгария терма жамоаси дарвозабони Владислав Стоянов Португалияга қарши ўйинда Криштиану Роналду томонидан тепилган пенальтини қайтаришга муваффақ бўлди. Посбон ўйиндан кейин интервью бераркан, "Реал" футболчисининг қайси бурчакка зарба беришини олдиндан билганини таъкидлаб ўтди.
"Бу фаолиятимдаги энг яхши ўйин бўлди. Лекин ўзимни қаҳрамон деб айта олмайман. Барча йигитлар — қаҳрамон. Бу ўртоқлик ўйини бўлса-да, биз улкан ғалабага эришдик.
Ўйиндан олдин дарвозабон дўстим Иван Иваном Чворович билан гаплашгандим. У мендан агар пенальти белгиланса, Роналду қайси бурчакка тепишини сўраганди. Ме ўнг бурчакка, дея жавоб бердим", - дейди Стоянов.
Эслатиб ўтамиз, Роналду кетма-кет иккита ўйинда пенальтидан унумли фойдалана олмади. У "Реал" сафидаги сўнгги учрашувда "Севилья" дарвозасига пенальтидан ноаниқ зарба йўллаганди.