«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси яна бир марта ўзини «Реал» форварди Криштиану Роналду билан таққосламаслигини таъкидлаб ўтди.
«Матбуот мени Криштиану билан таққослашни яхши кўради, лекин мен ўзимни на Роналду, на бошқа футболчи билан таққослайман. Мен фақат битта нарса ҳақида ўйлайман — жамоам билан биргаликда кучли бўлишни истайман. Мен жамоадошларим билан бирга олдинга интилиш ҳақида ўйлайман.
"Реал" сафида ажойиб ўйинчилар бор. Улар ҳамиша кучли таркиб бўйича жаҳоннинг энг зўр жамоаларидан бири бўлишган. "Мадрид" биз учун ҳар доим мураккаб рақиб ҳисобланади. Бу рақобат бизни янада кучли қилади.
Ўғлим Тьяго 3 ёшга тўлди. Мен уни футболчи бўлишга мажбурламоқчи эмасман. Унинг ўзи ҳал қилади ва ўзига ёққан иш билан шуғулланади», — дейди Месси.