«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер жамоа ҳужумчиси Тео Уолкоттни ҳимоя қилиб чиқди. Мухлислар Уолкоттни ўсишдан тўхтаб қолишда айбламоқдалар.
"Одамлар янги ном ва янги чеҳраларни кўришни истайдиган жамиятда яшаш менга ёқади. Аммо биз садоқат деган туйғуни унутиб қўймоқдамиз. Клуб авлодлар алмашинуви даврида ҳам ўйнаб кета оладиган футболчиларга муҳтож", - дейди мураббий.