«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Мануэль Пеллегрини АПЛнинг жорий мавсуми ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
«Ўйлайманки, жорий мавсум ўта ғалати кечмоқда. Лекин бу кўплаб шундай мавсумлардан биридир. Ғалати мавсумлар бир-бирига ўхшаш бўлади. Бундай мавсумлар жамоаларнинг кимўзарга пул сарфлашга тушганида юз беради.
Ўйинларнинг трансляцияси ҳуқуқлари катта миқдордаги пулга сотилгани учун жамоалар аввалгидан ҳам кўра кўпроқ пул ишлаб оладиган бўлишди. Бу эса жамоаларнинг ўз сафларини савияли футболчилар билан тўлдиришига имкон беради.
Ҳафтанинг ўртасида футбол ўйнамаслик керак, чунки бу вақтда машғулотлар ўтказиш керак. Қачонки, сен ўйнайверсанг, ўйнайверсанг ва яна ўйнайверсанг, бунақа ҳолатда ишлаб бўлмайди.
Еврокубокларда иштирок этмайдиган, ҳафта давомида тур ўйинларига тайёрланадиган жамоалар эса ишлашади. «Лестер»нинг бу мавсумда кўрсатаётган ўйинлари шу сабаблидир. Кейинги мавсумда ҳам бошқа бир неча жамоадан шундай ўйин кутишимиз мумкин, кейинги мавсумда чемпионлик учун курашадиган янги номлар пайдо бўлади.
Ўтган мавсумда «Лестер» лигани тарк этишдан зўрға қутилиб қолганди. Улар охирги 7та ўйиндан 6тасида ғалаба қилиб, бирида дуранг ўйнашди. Улар бу мавсумда ҳам ўша темпни сақлаб қолишди. Улар ўзларини ўтган мавсум сўнгидаги ҳолатдан чиқиб кетмагандек, лигада қолиш учун курашаётган каби жон-жаҳдлари билан ўйнашди.
Улар ўтган мавсум ҳали тугамаган каби ҳаракат қилишди.
Уларда янги мураббий иш бошлади, лекин жамоанинг таркиби яхши эди. Мен ишонч билдираманки, бу жамоа ёзги трансферлар вақтида таркибни янада кучайтиришади», – дейди Пеллегрини.