Испаниянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Луис Суарес жамоадаги ўрни ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда Испания нашрлари хабар бермоқда.
- Мен “Барселона” тарихига киришни истайман. 9-рақамнинг ҳақиқий эгаси бўлишни мақсад қилганман. Жамоада ҳамма мени қўллаб туради. Биз бир-биримизга ёрдам бериб ўрганганмиз, - дейди Суарес.
Эслатиб ўтамиз, уругвайлик форвард бу мавсум Ла Лигада 28 учрашувда 26 марта ўз номини таблога ёздириб қўйган.