2014 йилда «Ливерпуль» клубидан «Барселона» жамоасига ўтган уругвайлик ҳужумчи Луис Суареснинг трансфер тўлови шартлари ҳақида маълумотлар пайдо бўлди, деб хабар беради «Sports.ru».
Football Leaks’нинг хабар беришича, Суареснинг умумий трансфер қиймати 82 миллионга еврога тенг бўлган. Томонлар келишувига кўра, каталонияликлар умумий трансфер қийматини беш қисмга бўлган ҳолда, 16 миллион евродан тўлаши кераклиги маълум бўлди.
Трансфер қийматининг биринчи қисми 2014 йилнинг 31 июлига қадар, иккинчи қисми 2015 йилнинг 31 январига қадар, учинчи қисми 2015 йилнинг 31 июлига қадар, тўртинчи қисми 2016 йилнинг 31 январига қадар ва ниҳоят, тўловнинг сўнгги қисми 2016 йилнинг 31 июлига қадар амалга оширилиши керак.
Маълумот учун, жорий мавсумда Луис Суарес Испания чемпионатида 28 ўйин ўтказиб, 26 та гол ва 16 та голли узатмага муаллифлик қилган.