Кириш Регистрация
23/10 19:00 Пахтакор 1-3 Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро 0-0 Сурхон
23/10 23:45 Торино 3-2 Монца
24/10 00:00 Алавес 1-1 Малага
24/10 00:00 Ипсвич 1-1 Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 18:00 Насаф - Сўғдиёна
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво
25/10 16:00 ОКМК - Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер - Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао - Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум - Локомотив
25/10 18:15 Динамо - Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити - Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль - Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
25/10 19:00 Аталанта - Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа - Венеция
25/10 20:15 Сельта - Бетис
25/10 21:30 Сандерленд - Лидс
25/10 22:00 Лечче - Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад - Леванте

Ўзбекистон-Баҳрайн ўйини олдидан: назария ва амалиёт

Баҳо:
+ | -

Бугун Осиё минтақасида ЖЧ-2018 саралашининг 2-босқичига якун ясалади ҳамда кейинги босқичга йўл олган 12та терма жамоанинг номи аниқ бўлади.

Ўзбекистон терма жамоасининг Баҳрайнга қарши ўйини 18:00да бошланади. Эътиборли томони, ушбу ўйин бошланмасиданоқ жамоамиз кейинги босқич масаласини ҳал қилиб улгуриши мумкин.

Муддатидан аввал кейинги босқич
"В" гуруҳидан ўрин олган Австралия-Иордания баҳси 14:00да бошланади. Унда меҳмонлар ғалаба қозона олишмаса ёки;

"Е" гуруҳи доирасида Япония ва Сурия ўртасидаги учрашувда кунчиқар мамлакат вакиллари ғалаба қозонишса, Ўзбекистонга сўнгги босқичга муддатидан аввал чиқиб бўлади.

Боиси, КХДР сафарда Филиппинни мағлуб этиб, Ўзбекистон ўз майдонида Баҳрайнга имкониятни бой берган тақдирда, жамоамиз ўз гуруҳида 2-ўринни эгаллайди ҳамда иккинчи ўринлилар жадвалида 12 очко жамғаради. Ҳозирги ҳолатда 3та гуруҳнинг 2-ўрнини эгаллайдиган жамоаси Ўзбекистондан ўтиб кетмаслиги аниқ бўлиб улгурган. Демак, яна бир гуруҳда 2-ўрин эгасининг сўнгги турда очко йўқотиши, Ўзбекистонни, Баҳрайнга қарши ўйинда қандай натижа қайд этишидан қатъи назар, кейинги босқичга олиб чиқади.

Юқоридаги иккита ўйин Тошкентдаги учрашувдан эртароқ бошлангани боис, Суриянинг мағлубияти ёки Иорданиянинг очко йўқотиши Ўзбекистонни бир неча соат аввалроқ сўнгги босқичга олиб чиқади.

Ёки...
Юқоридаги иккита шарт бажарилмаса, Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланадиган Филиппин - КХДР ўйинида кореяликлар ғалаба қозона олмаса ҳам биз ўз гуруҳимизда 1-ўрин билан 3-босқич йўлланмасини қўлга киритиб бўламиз. Бу ўйин якунланган пайтда Ўзбекистон - Баҳрайн баҳсининг биринчи бўлими якунланган бўлади.

Бироқ...
Юқоридаги фикрлар шунчаки назария. Амалда эса Баҳрайнга қарши ўйинда бизга фақат ва фақат ғалаба керак:
- мухлисларга байрам қувончини улашиш учун;
- приниципиал рақибни мағлуб этиш учун;
- сўнгги босқич олдидан терма жамоаимизга бўлган ишонч йўқолмаслиги учун;
- ФИФА рейтингида кўтарилиш ва қуръа пайтида юқорироқ саватчада бўлиш учун.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:56, 29.03.2016.
Ўқилди: 4871 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик