"Ювентус" клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Альваро Моратани қўйиб юборишни истамаяпти.
Италия матбуоти хабарига кўра, туринликлар 22 ёшли футболчини сақлаб қолиши учун "Реал"га қўшимча пул тўламоқчилар.
Эслатиб ўтамиз, Мората ўтган мавсумда "Реал"да "Ювентус"га ижарага ўтган, бунда мадридликларда 30 миллион евро эвазига ҳужумчини қайта сотиб олиш ҳуқуқи бор.