Испания терма жамоаси дарвозабони Икер Касильяс ўзининг термадаги фаолиятига ОАВнинг фикри таъсир қилмаслигини билдирди.
"Терма жамоадан кетишимга уч-тўрт журналистнинг уч-тўрт фикри мажбур қила олмайди. Терма жамоадан қачон кетишимни ўзим ҳал қиламан. Футбол мени истеъфога чиқармайди, мен ўзимни қарор чиқаришга лойиқ деб ҳисоблайман. Яқин орада нг тўғри қарорга келаман", - дейди посбон.